Тадбирлар юзасидан

Тадбирлар юзасидан


(4 октябрдан – 14 ноябрга қадар олиб борилган ишлар тўғрисида)

Хозирги кунда ахоли ва ижтимоий соха объектларини узлуксиз бир меъёрда табиий газ билан таъминлаш мақсадида республикамизанинг барча худудларида рейд тадбирлари ўтказилмоқда, бундан асосий мақсад табиий газ қувурларига ноконуний уланишлар ва фойдаланиш холатларини аниқлаш қилиб белгиланган.

Жумладан, 10 ноябр куни ДХХ идоралари билан хамкорликда ўтказилган рейд тадбири натижасида, Андижон шахар «Боги Шамол» дахасидаги «Автомобиллар эхтиёт қисмлари бозори» ичида жойлашган «Вертикал қурилиш» ХКга қарашли ошхона газ тармоғига ноқонуний уланиб, газ қувурига «мотор» ўрнатган холда газдан фойдаланаётгани аниқланди. Газ қувурларига ўрнатилган ЭГХУдаги газ сарфи кўрсатгичи 20 662 м3 эканлиги (20 662 000 сумлик газ сарфлангани) маълум булди.

Бундан ташкари, рейдлар давомида, Андижон шахар Бобур шохкўчаси 115-уйда жойлашган “Vella Telekom” МЧЖга қарашли чойхона 2020 йил 28 октябр куни табиий газ тармоғидан узилган бўлсада, ўзбошимчалик билан қайтадан уланиб олганлиги ва ноқонуний фойдаланаётгани аниқланди. Фойдаланилган газ сарфи далолатнома асосида жойида ўрганилиб, 8 100 м3 газ хажмига 8 100 000 сум хисоб китоб қилинди.

Андижон тумани “Жахонобод” МФЙда жойлашган ва суюлтирилган газга ўтказилган 320 та хонадон ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб олганлиги аниқланди. Натижада, хақиқатдан “Жахонобод” МФЙ ахолиси бошқа туман – “Хужабодтумангаз” бўлими газ тармоқларига қонунга хилоф равишда уланиб олганликлари аниқланди. Холат бўйича “Хужабодтумангаз” томонидан ноқонуний уланма табиий газ тамоғидан узилди.

«Бухорошахаргаз»

Ширин Асал Фемели» МЧЖ (макарон ишлаб чикариш корхонаси) табиий газдан ўзбошимчалик билан ноқонуний фойдаланиб келганлиги хисоб китоб қилинганда 2484 м3 газ,

«Жондортумангаз»да «Жондор Бахт Бизнес» МЧЖ томонидан ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб газ фойдаланиб келганлиги аниқланиб 432 м3 газ, «Озода Ал Азиз Сардорбек» МЧЖ томонидан ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб 2678 м3 газ ва «Файз Сухроб Сухан» МЧЖ томонидан ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб газ фойдаланганлиги аникланиб газ сарфи 1786 м3 хисобланиб хужжатлаштирилди. Барча холатлар бўйича табиий газ сарфлари тўла қувватда хисобланган.

Жиззах шахар Хайрабод МФЙ Шахристон кўчасида яшовчи фукаро Нуриллаева Б.нинг хонадони куздан кечирилганда фуқаро “Жиззахшахаргаз” газ таъминоти бўлими билан шартнома тузмасдан, ноқонуний равишда 2 дона қулбола охак пишириш печида охак пишириш билан шуғулланиб келаётганлиги аникланди. Холат буйича далолатнома расмийлаштирилиб, хонадон эгасига жами 15681 м/куб, 15 млн. 681 минг сумлик газ сарфи хисобланди.

Шунингдек, Жиззах вилояти Галлаорол тумани Сарбозор МФЙ Ёшлик кўчасида жойлашган, “Aziz Agro Imkon Sanoat” МЧЖга қарашли иссиқхона кўздан кечирилганда ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 1 дона иситиш қозонини ишлатиб келганлиги аниқланди хамда МЧЖга жами 58078 м/куб, 81 млн. 309 минг сумлик газ сарфи хисобланиб тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди.

Бундан ташкари, Жиззах шахар “А” саноат худудида жойлашган “GREEN HOUSE FRUITS” МЧЖ ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди, хамда МЧЖга жами 12419 м/куб, 12 млн.419 минг сум газ сарфи хисобланди.

Яна, Жиззах шахар “А” саноат худудида жойлашган “Одил Файз” ХКга қарашли охак цехи (ФОССА дастуридаги асосий карзи 1 ноябр холатига 57 млн.605 минг сум, устамаси 9 млн 300 минг сум), “Техсервис” МЧЖга карашли охак цехи (ФОССА дастуридаги асосий карзи 31 млн.100 минг сум, устамаси 14 млн. 300 минг сум), “Кухинур Жавохири” КТХФ га карашли охак цехи (ФОССА дастуридаги асосий карзи 21 млн. 200 минг сум, устамаси 2 млн. 700 минг сум) хамда “Каркас строй монтаж” МЧЖга қарашли охак цехлари (ФОССА дастуридаги асосий карзи 178 млн. 600 минг сум, устамаси 82 млн. 600 минг сум) ишлаб турганлиги аниқланган хамда холат фото ва видеотасвирларга олиниб, тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

Бундан ташқари, Жиззах шахар “Б” саноат худудида жойлашган “Мега Абдулазиз Старт” хусусий корхонаси ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб табиий газдан фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди, хамда жами 8725 м/куб - 12.2 млн. сумлик газ сарфи хисобланди. Корхона рахбари А.Маматкулов табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний уланган такдирда газ сарфи лойиха кувватига асосан хисобланиши хамда шартнома имзоламасдан табиий газдан фойдаланганлик учун 1,4 коэффициентда қайта хисоб қилиниши туғрисида огохлантирилди.

Нукус шахри «Анасай» МФЙ маъсул ходимлари томонидан 2020 йил 1 январидан бугунги кунгача ноқонуний равишда МФЙ иморатини иситиш мақсадида табиий газ тармоғига уланиб фойдаланиб келаётганлик холати аниқланди. Бирламчи хисоб-китобларга кўра истеъмолчи 2020 йил январ ойидан юридик шахс сифатида газдан фойдаланиб келган ва шу кунга кадар 3800,64 м3 табиий газ истимол килинганлиги аникланди. Қонунбузарлик холати ўрнатилган тартибда хужжатлаштирилди.

Бундан ташкари, Нукус шахри «Гоне кала» МФЙ маъсул ходимлари томонидан бугунги кунга қадар ноқонуний равишда, хеч кандай шартнома ва бошқа тегишли хужжатларни расмийлаштимасдан, ўзбошимчалик билан газ хисоблагиш ускунаси ўрнатган холда, МФЙ иморатини иситиш мақсадида табий газ тармоғига уланиб фойдаланиб келаётганлик холати аниқланди. Ушбу МФЙ иморатига ўрнатилган газ хисоблагиш ускунаси курсаткиши 7762 м3 эканлиги аникланиб бу хакида тегишли далолотнома тузилди.

Шунингдек, Нукус шахри «Телеорай» МФЙ худудида жойлашган «Ибрахим-Сулайман» ХК да табиий газдан фойдаланиш холати текширилганда. Ушбу корхонага тегишли иссихонада (теплица) ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб олган. Газ хисоблагиш ускунасининг кўрсаткиши 4632 м3 тегишли далолотнома тузилди.

2020 йил 9 ноябр куни Нукус шахри “Севара Расул” МЧЖ иморатида табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш холати текширилганда, ушбу МЧЖ томонидан мавжуд газ хисоблагиш ускунасининг давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддати ўтиб кетганлиги. Шунингдек иморатнинг лойиха геметалик хужжатларида 1 дона иситиш қазони кўрсатилганлигига карамасдан 3 казон ўрнатилганлиги аниқланиб, хисоб-китоб натижасида 7.100.122 сум умумий қарздорлик аниқланиб, бу хақида далолотнома тузилди, истеъмолчига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.

11 ноябрь куни Қарши шахар 6 митти тумани Истиқлол махалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган “ELEGANT” кафесида газ учун ўрнатилган ГСХУ ўзбошимчалик билан ечиб олинганлиги, “Фосса” дастурида истеъмолчи сифатида шаклланмасдан ноқонуний равишда табиий газга 1 дона ПГ-6 ва 8 (саккиз) дона ўчоққа уланиб ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб, далолатнома тузилиб, 20 млн. 304 минг сўм жарима қилинган ва газ тармоқдан узилди.

Наманган шахрида жойлашган “Замондош-қурилиш” МЧЖ биноси кўздан кечирилганда ушбу бинода жойлашган иситиш печи ишлатиш учун ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб газдан фойдаланиб келган.  Холат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, “Замондош-қурилиш” МЧЖга жами 25200 м/куб, 16 млн. 632 минг сумлик газ сарфи хисобланди.

Шунингдек, Наманган шахрида жойлашган “Довуд Прим” МЧЖ биноси кўздан кечирилганда ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб газда фойдаланиб келган. Холат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, “Довут-Прим” МЧЖга жами 24156 м/куб, 15 млн. 942 минг 960 сумлик газ сарфи хисобланди.

Фаргона шахар Гулистон кўчасида жойлашган “Фар Тип Гарант” МЧЖ биносида Принц Ж-10 ЭГХУ ўрнатилганлиги, кўрсаткичи 9993 м3 эканлиги, ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб газдан фойдаланилган. Тузилган шартномага асосан 1.4 коэффицентда 3919 м3 газга 42 млн. 800 минг сўм қайта хисоб-китоб қилинди;

Фарғона шаҳар Гулистон кўчасида жойлашган “Зонг Минг Металл продукс” МЧЖ биносида Принц 10 ЭГХУ ўрнатилаганлиги, кўрсаткичи 1 151 м3 эканлиги аниқланди. МЧЖ хам ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб газдан фойдаланган. Филиал билан тузилган шартнома йуқлигига асосан 1.4 коэффицентда 10.6 минг сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди;

Фарғона шаҳар Гулистон кўчасида жойлашган “Техно строй экспорт” МЧЖ биносида G-4 ГХУ носоз холда эканлиги аниқланди. 1та ИП, 1та Пг4, 1та Пг2 газ жихозлари газ сарфи тўла қувватда хисоб-китоб қилиниб, аниқланган 2030 м3 газга 13.3 минг сўм қайта хисоб-китоб қилинди;

Фарғона шаҳар Дачная кўчасида жойлашган “Йўлбарс Ф” (ЭКСПО фар) МЧЖ биносида СТГ 80/250 ЭГХУ ўрнатилганлиги, кўрсаткичи 9546 м3 эканлиги аниқланди. Ўз эхтиёжи учун ПРИНЦ-25 ЭГХУ ўрнатилган кўрсаткичи 16911 м3. Ноябр ойига табиий газ билан тузилган шартномаси йўқлиги маълум булиб. Кўрсаткичлардаги фарқи 1563 м3 эканлиги аникланди хамда 1.4 коэффицентда 1.4 минг сўм хисобланди.

10 ноябр куни бўлим томонидан Урганч тумани “Бекобод” қишлоғи “Қўнғирот” маҳалласида жойлашган “SUNNY TOWN AGRO” МЧЖ га қарашли иссиқхонанинг ўрганиб кўрилди. Жумладан, ушбу иссиқхонага “Ультрамаг” ЭГҲУ ўрнатилган бўлиб, иссиқхонада табиий газдан фойдаланганлиги учун 32 млн. 601 минг 800 сўм қарздорлиги мавжудлиги, ҳамда 2020-2021 йиллар учун табиий газдан фойдаланиш шартномасини тузмаганлиги учун жорий йилнинг 23 октябр куни табиий газ тармоғидан пайвандлаш йўли билан ажратилганлиги аниқланди. Текшириш жараёнида маълум бўлишича, иссиқхона ходимлари 23 октябр куни ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига қайтадан уланиб, табиий газдан фойдаланиб келаётганликлари аниқланди ва аниқланган ҳолат далолатномалар асосида расмийлаштирилди, иссиқхона газ қувурини кесиш йўли билан табиий газ тармоғидан ажратилди.

11 ноябр куни Урганч тумани “Тандирчи” маҳалласида жойлашган “MEGA EKSPRESS STORY” МЧЖ га қарашли иссиқхонанинг ўрганиб кўрилганида, ушбу иссиқхонага “ТРЗ G-160” русумли ЭГҲУ ўрнатилган бўлиб, иссиқхонада табиий газдан фойдаланганлиги учун текшириш кунига 298 млн. 233 минг 637 сўм қарздорлиги мавжудлиги, ҳамда 2020-2021 йиллар учун табиий газдан фойдаланиш шартномасини тузмаганлиги учун жорий йилнинг 24 октябр куни табиий газ тармоғидан пайвандлаш йўли билан ажратилган. Аммо, иссиқхона ходимлари ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига қайтадан уланиб, табиий газдан фойдаланиб келаётганликлари аниқланди ва аниқланган ҳолат далолатномалар асосида расмийлаштирилди, иссиқхона газ қувурини кесиш йўли билан табиий газ тармоғидан ажратилди. “Юридик шахсларга табиий газни етказиб берилишини назорат қилиш бўлими” дан олинган 11/11-01-сонли далолатномага асосан МЧЖ қўшимча 51 минг 264 м3 газ сарфи ва 51 млн. 264 минг сўм газ ҳақи ҳисобланди.

12 ноябр куни Урганч тумани “Оёқ боғ” махалласида жойлашган “Хоразм Универсал Бизнес” МЧЖ га қарашли иссиқхонанинг газ лойиҳа ҳужжатларига, иссиқхонадаги ишлатилаётган мавжуд газ жихозлари мос келиши ўрганиб кўрилганида иссиқхонага “СТГ 150-1000” русумли ЭГҲУ ўрнатилганлиги, иссиқхонада табиий газдан фойдаланганлиги учун текшириш кунига 26 млн. 735 минг 136 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. Бундан ташқари иссиқхона маъмурий биносида лойиҳадан ташқари газ жиҳози мавжудлиги аниқланиб, иссиқхонага 540 м3 газ сарфи ва 356 минг 400 сўм газ ҳақи ҳисобланди.

Бундан ташқари “Ғойбу” қишлоғида жойлашган “SABR AGRO LOGISTIK” фермер хўжалигига қарашли иссиқхонанинг газ лойиҳа ҳужжатларига, иссиқхонадаги ишлатилаётган мавжуд газ жихозлари мос келиши ўрганиб кўрилди. Ўрганиш натижасида ушбу корхонанинг бугунги кунда табиий газдан қарздорлиги 84 млн. 192 минг 972 сўм эканлиги аниқланди ва пайвандлаш йўли билан газ тармоғидан ажратилди.

Қўшкўпир тумани “Маданият” маҳалласи “Мустақиллик” кўчасида яшовчи Жасур Рўзметов ўзига қарашли турар жой биносини умумий овқатланиш масканига айлантириб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги, ушбу масканда тадбиркор табиий газдан фойдаланиш қоидаларини қўпол тарзда бузган ҳолда, 1 дона ностандарт газ ўчоғи, 2 дона ностандарт иситиш қозони, 1 дона Д-15 миллиметрлик жўмрак, 2 дона ПГ-4 газ плиталарини ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Натижада, Ж.Рўзметовнинг оилавий корхонасига тегишли бўлган умумий овқатланиш масканига тузилган далолатномага асосан 7560 м3 газ сарфи ва 2 млн. 872 минг 800 сўм газ ҳақи ҳисобланди.

Қўшкўпир тумани “Гулзор” маҳалласи “Оқ-олтин” кўчаси 1А-уйда яшовчи Дилмурод Умрзақовга қарашли турар жой биносини Ойсултон Аннамуротова томонидан аҳолига нон ёпиб сотиш масканига айлантириб, ушбу масканда тадбиркор табиий газдан фойдаланиш қоидаларини қўпол тарзда бузган ҳолда, лойиҳа-пешҳисоб ҳужжатларисиз 2 дона тандирдан ностандарт ёндиргичлар орқали табиий газга уланиб фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Натижада, Д.Умрзақовнинг оилавий корхонасига тегишли бўлган аҳолига нон ёпиб сотиш масканига тузилган далолатномага асосан 24 290 м3 газ сарфи ва 6 миллион 801 минг 200 сўм газ ҳақи ҳисобланди.

Қўшкўпир тумани “Кенагас” қишлоғида жойлашган, фуқаро Ҳайитбаев Ҳамдамга тегишли бўлган нотурар жойининг биносида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, тўғридан-тўғри паст босимли газ қувурига уланиб, овқат пиширишга мослаштирилган қўлбола қозонларининг ёнида Д-25 миллиметрлик 2 та жўмракдан, 1 дона қўлбола ёндиргичли иситиш печидан, 1 дона қўлбола ёндиргичли иситиш қозонидан ва 1 дона ПГ-4 газ плиталарини табиий газга улаб, ноқонуний тарзда фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Натижада, Ҳ.Ҳайитбаевнинг нотурар жойи биносига тузилган далолатномага асосан 52 328 м3 газ сарфи ва 34 миллион 536 минг 480 сўм газ ҳақи ҳисобланди.

Самарқанд вилояти “Каттакургон туманмангаз” бўлими ходимлари томонидан жорий йил 8 ноябр куни Каттакургон туман “Гузал” МФЙ Қозоқовул қишлогида жойлашган “Раъно нон ва ширинлик махсулотлари” МЧЖ рахбари Ачилов А.га тегишли охак ишлаб чиқариш цехи ноқонуний равишда табиий газга уланганлиги аникланиб, далолатнома тузилган. Жумладан, ноқонуний истеъмол қилинган табиий газ сарфи ҳамда газ таъминоти корхонасига тўланиши лозим бўлган миқдори 274 суткалик газ сарфи 648726,7 m3 ни ташкил килган. Жами газ таъминоти филиалига тўланиши лозим бўлган сумма 649 млн. сумни ташкил этган.

Шу йилнинг 9 ноябрь куни Самарканд вилояти “Пастдаргомтумангаз” булими ходимлари томонидан Пастдаргом тумани “Кукони” МФЙда жойлашган Юлдашев Азизжон Зиядуллаевич, Равшанов Шеркузи, Халилов Собит ва Худойкулов Гайбуллоларга карашли товукхоналарда (4 та холат) ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб табиий газдан фойдаланиш коидалари бузилиш холатини аникланиб далолатномалар тузилган. Ушбу холатлар бўйича газ таъминоти филиалига тўланиши лозим бўлган жами сумма 4.5 млн. сумни ташкил этган.

Тошкент шахри Яккасарой туманидаги мавсумий истеъмолчиларнинг фаолиятини назорат тартибида текширилганда, улардан айримлари аввал ўрнатилган бир марталик тамғаларга ташқи таъсир кўрсатганликлари газ тармоғига қайта ноқонуний уланишга шароит яратилганлиги аниқланган. Кўрилган чоралар натижасида - “IQBOLNISA” XK (Юсуф Хос-хожиб кўчаси, 1-уй) улгуржи истеъмолчи 940.000 жаримага тортилди ва газ тармоғидан фойдаланишини чекловчи тамға ўрнатилди.

Тошкент вилояти

10 ноябр "Ягмур Паранда" МЧЖ томонидан табиий газни ноқонуний уланиши ва ишлатилиши холатига оид материаллар Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди. Корхона 42 млн.240 минг сўмлик жаримага тортилди.

2020 йил 10 ноябр "ОРГАНИК GREEN ФООД" МЧЖ томонидан табиий газни ноқонуний уланиши ва ишлатилиши холатлари буйича материаллар Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди. Корхона 142 млн. 697 минг сўм жаримага тортилди.

12 ноябр фукаро Вахидова А. шахсий теплица эгаси ноконуний равишда газдан фойладангани учун тупланган материаллар Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди. Унга нисбатан 23.4 млн.сум жарима солинган.

Бундан ташкари, 12 ноябр аникланишича хусусий ошхона эгаси Турсунходжаева М. ноконуний равишда газ тизимига уланиб ўз мақсадида ишлатиб келган, унга нисбатан тўпланган материаллар Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган. Унга нисбатан 5.7 млн.сум жарима солинган.  

Кашкадaрё вилояти

4 ноябр куни Шаҳрисабз туман Янгиқишлоқ МФЙ ҳудудида жойлашган «Ўктам Нур Турдиали ота» фермер хўжалигида ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб 2 дона қўлбола печдан фойдаланиб келаётганлиги аниқланиб (етказилган газ зарари ҳисоблаб чикилганда 4320 метр кубни ташкил этиб), ушбу ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб 2,9 млн. сўм зарар ҳисобланди ва газ тармоғидан узилди.





Report Page