Тадбиркорлик учун аукционда ер участкаси сотиб олиш бўйича 10 та фойдали маълумот.

Тадбиркорлик учун аукционда ер участкаси сотиб олиш бўйича 10 та фойдали маълумот.



1. Ер участкаларини танлаш материаларини келишиш ва у бўйича хулосалар бериш ваколатли ташкилотлар томонидан фақат электрон шаклда амалга оширилади.

2. Аукцион савдо майдончасида ер участкаларига мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи билан реализация қилинади;

3. Барча иштирокчилар учун савдода иштирок этишда шарт-шароитларнинг тенглигини таъминланади.

4. Аукционда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон аризани юбориш ва закалат киритиш орқали иштирок этилади.

5. Аукцион нархларни ошириш принципи бўйича ўтказилади.

6. Агар тасдиқланган охирги таклифдан сўнг 10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф аукцион иштирокчиларининг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, аукцион унинг натижалари ҳақидаги баённомани автоматик тарзда шакллантирган ҳолда якунланади. Лот нархи бўйича таклифни охирги тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади

7. Агар лот нархини ошириш бўйича таклифни охирги тасдиқлаган аукцион иштирокчиси буни аукционни ўтказиш вақти якунланишига ўн дақиқадан кам қолганда амалга оширган бўлса, аукционни ўтказиш вақти охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб кейинги 10 дақиқага узайтирилади. Кейинги ҳар бир таклиф аукционни ўтказиш вақтини ўн дақиқадан узайтириб боради. Бироқ, бунда аукционни ўтказиш вақти 3 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин, аукцион ўтказиладиган кун соат 21-00 га қадар якунланиши лозим. Лот нархи бўйича охирги таклифни соат 21-00 га қадар билдирган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.

8. Тегишли лот бўйича аукцион ниҳоясига етгач, веб-порталда автоматик режимда аукцион тугаган вақти ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот шакллантирилади ва эълон қилинади

9. Аукцион ғолиби аукцион якунланган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай, лот қийматини тўлиқ тўлаши лозим.

10. Ғолиб томонидан ўрнатилган тартибда тўловларни амалга оширмаган тақдирда, ер участкасига бўлган ҳуқуқ аукцион ғолибининг харажатлари қопланмаган ҳолда бекор қилинади.


Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2019 йилдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023- сонли қарори


Матбуот хизмати


Report Page