Тадбиркорлик субъектлари мурожаатлари билан электрон-онлайн тартибида “секторбай” ишлаш тизими тўғрисида

Тадбиркорлик субъектлари мурожаатлари билан электрон-онлайн тартибида “секторбай” ишлаш тизими тўғрисида

EconomyPress

Коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорларнинг мурожаатлари билан масофадан кундалик шуғулланиш мақсадида  “@SektorUzBot” телеграм – бот дастури ишлаб чиқилди.

Мазкур телеграм – бот канали Сирдарё вилоятининг Боёвут ва Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманларида тажриба-синовдан муваффақиятли ўтказилди.

Бундан буён, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги тадбиркорлар мазкур телеграм-бот канали орқали электрон рўйхатдан ўтиб, кундалик масалаларни ҳал этиш юзасидан жойлардаги секторлар (ҳоким, прокурор, ички ишлар ва солиқ) раҳбарларига электрон-онлайн мурожаат этишлари ва қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин бўлади.

Телеграм–бот каналида тадбиркорлар “секторбай” рўйхатга олинади ва уларнинг мурожаатлари тўғридан-тўғри бириктирилган сектор раҳбарига келиб тушади.

Сектор раҳбари мурожаатни зудлик билан масъул ижрочи (банк, адлия, солиқ, суғурта, электр-газ таъминоти корхоналари ва ҳоказо)га юборади ва унинг ижросини назоратга олади.

Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишини мувофиқлаштириш мақсадида вилоят, туман ва шаҳарлар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимларида махсус штаблар ташкил этилган.

Барча тадбиркорлик субъектлари “@SektorUzBot” телеграм канали орқали сектор раҳбарларига электрон-онлайн мурожаат қилишлари мумкин.

@SektorUzBot” телеграм – бот билан фойдаланиш бўйича қўлланма


Report Page