Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг сўнгги 8 ойлик фаолияти ҳақида маълумот берилди

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг сўнгги 8 ойлик фаолияти ҳақида маълумот берилди

Расмий хабарлар

АОКАда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Бурҳон Нормирзаев иштирокида брифинг ўтказилди.

 

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан 2022 йилнинг 8 ойлик сарҳисобига бағишланади. 

Жамғарма 2 турдаги молиявий ёрдам кўрсатади:

Кафиллик ва Компенсация

Кафиллик – бу қарз олувчининг тижорат банки олдидаги ўз мажбуриятларини бажариши учун жавоб бериш масъулиятини Жамғармага юклайдиган кафиллик шартномасидир.

Компенсация – бу тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича кредит фоиз ставкасининг бир қисмини қоплашдир.

Жамғарма 8 ой мобайнида жами 4 110 та лойиҳаларга қарийб 1 трлн 340 млрд сўм молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича мажбурият олган, жумладан, кафиллик бўйича 1069 та лойиҳаларга – 926 млрд сўм, компенсация бўйича 3 041 та лойиҳаларга – 472 млрд сўм ва тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 33 211 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Соҳалар кесимида оладиган бўлсак, 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига...

Ø  Қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича – жами 27 461 та лойиҳаларга қарийб 7,5 трлн сўм молиявий ёрдам кўрсатилган ва 152 813 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган; 

Ø  Саноат соҳаси бўйича – 5 672 та лойиҳаларга 2,7 трлн сўмдан ортиқ молиявий ёрдам кўрсатилган ва 89 749 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган;

Ø  Хизмат кўрсатиш сохаси бўйича – 8 116 та лойиҳаларга

2,9 трлн сўмдан ортиқ молиявий ёрдам кўрсатилган ва 63 439 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган;

Ø  Бошқа соҳалар бўйича эса – 6 710 та лойиҳаларга қарийб 3 трлн сўмдан ортиқ молиявий ёрдам кўрсатилган ва 70 008 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Жамғарманинг келгуси 4 йил прогноз кўрсаткичлари ва таҳлил натижаларига кўра, 2023-2026 йиллар давомида компенсация мажбуриятлари йилига ўртача 1,3 баробар ўсиши прогноз қилинган.

Жамғарма томонидан кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига:

компенсация ва кафиллик тижорат банкларининг фақат миллий валютадаги кредит (лизинг)лари учун берилади.

Жамғарма томонидан Компенсация ёрдами 5 млрд сўмдан ва фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бароваридан ошмаган, яъни ҳозирда Марказий банк асосий ставкаси 15% деб белгиланган бўлса, 1,5 баровари 22,5%га тўғри келади ва 3 йил муддатгача компенсация тақдим этилади.

Бунда, компенсация “2+1” тамойили асосида кредит (лизинг)нинг дастлабки 2 йили учун тақдим этилади, тадбиркорлар томонидан бизнес режада кўзда тутилган маҳсулот (хизмат)лар ишлаб чиқариш ҳамда иш ўринлари яратиш кўрсаткичлари тўлиқ бажарилган тақдирда, компенсация тақдим этиш даври қўшимча бир йилга узайтирилади;

Кафиллик ёрдами тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларнинг 50% гача, бироқ умумий қиймати 2,5 млрд сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади.

Олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларга ажратиладиган кредитларнинг 75% гача, бироқ қиймати 2,5 млрд сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади.

Молиявий ёрдамлар фақат битта лойиҳага татбиқ этилади.

Жамғарманинг амалдаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-150-сонли Фармойишига ва Вазирлар Маҳкамасининг 428-сонли Қарорига асосан олиб борилади. 


Report Page