Тадбиркорлар билан учрашув

Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Нурафшон шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашди. Учрашувда тадбиркорлар муаммоли масалалари юзасидан мурожаатлар қилишди.

Жумладан, Шерматова Гулбахор, Мустафоева Зулҳуморлар, Наврўз МФЙ ҳудудидаги шаҳар Тиббиёт маркази ёнидаги қурилиши якунига етказилаётган 3 қаватли диагностика марказига кириб-чиқиш йўлини очиш, Расулов Содиқ Собирович раҳбарлик қилаётган Шедевр бизнес МЧЖ га қўлланилган таъсирчан солиқ механизмини бекор қилиш ва имтиёзли кредит ажратишда амалий ёрдам кўрсатиш, "САИДАХОН ИЛҒОР БИЗНЕС" МЧЖ раҳбари Нуриддинова Хадича ишлаб чиқарилган қурилиш анжомларини сотилишида амалий кўмак бериш, ЯТТ Исаева Нодира Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер майдонини ажратиш масалалари юзасидан мурожаатлари тингланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ва мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан тадбир жараёнида барча мурожаатлар ўрганиб чиқилди.

Шунингдек, тадбиркорларни мурожаатларини жойида ўрганиш мақсадида, шаҳар ҳокими ва мутасадди ташкилот раҳбарлари Наврўз МФЙ ҳудудидаги шифокорлар кўчасида бўлиб жойдаги муаммоларни ўрганиб чиқди. Шаҳар поликлиникасига олиб борувчи ички йўлнинг тирбандлигини бартараф этиш ва аҳолига қулайликлар яратиш учун тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Шаҳар ҳокими барча тадбиркорларга қулай шароит яратиш, уларни қўллаб-қуватлаш бўйича вазифалар белгилади.



Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
@Nurafshonpressa