Тадбиркорлар билан учрашув

Тадбиркорлар билан учрашув



Нурафшон шаҳар ҳокими М.Салиев Нурафшон шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашди. Учрашувда тадбиркорлар муаммоли масалалари юзасидан мурожаатлар қилишди.

Жумладан, Аҳмедов Элбек "Лидер-газ бизнес" МЧЖ корхонасига газ қувирини тортиш, Шерматова Гулбаҳор ва бир нечта тадбиркорлар шаҳар марказида жойлашган собиқ савдо дўконларига ажратилган ер масаласида, Юсупова Фатима ўқув маркази ташкил этиш, Азимова Нигора тикув сеҳини фаолиятини кенгайтиришда кўмак сўраб, Бурҳонов Элмурод кадастр ҳужжатлари ва ер масаласида муаммоларни ҳал этилиши масалалари юзасидан мурожаатлари тингланди.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ва мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан тадбир жараёнида барча мурожаатлар ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида шаҳар ҳокими тадбиркорлар билан суҳбатлашиб уларнинг фикр, мулоҳазаларидан келиб чиқиб, тадбиркорларга қулайлик ва шароитлар яратиш бўйича жойида мутасадди ташкилот раҳбарларига вазифалар белгилаб берди.

Тадбиркор онахонлар бошлаётган ишларини файзини беришини шунингдек, тадбиркорларга яратилаётган шарт шароитлар ва қулайликлар учун ўз миннатдорчиликларини билдиришиб дуога қўл очдилар.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa






Report Page