Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – ҳарбий хизматчилар орасида тадбиркорликни ривожлантириш

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – ҳарбий хизматчилар орасида тадбиркорликни ривожлантириш


Ангрен шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирида батальон тактик гуруҳи ҳамда Ёшлар иттифоқи «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси вакиллари ҳамкорлигида тадбир бўлиб ўтди.

Учрашувда Ангрен шаҳар Ёшлар иттифоқи маҳаллий кенгаши раиси ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – ҳарбий хизматчилар орасида тадбиркорликни ривожлантириш, имтиёзли кредитлар асосида бизнес режаларни амалга оширишга кўмак беришдан иборат, деб хабар беради Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати


Учрашувда ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди.

Report Page