#Tadbir
#kadastr #Jizzax_viloyatiКадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармалари томонидан туман (шаҳар) филиаллари раҳбарлари ва мурожаатларга масъул мутахассислар иштирокида ZOOM платформаси орқали йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишни Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Нодир Сидиков бошқариб борди.
Тадбирдан кўзланган мақсад: мурожаатларнинг ижроси, Янги умумлашган тизим дастурига маълумотларни киритилишининг аҳволи ҳамда коррупцияга қарши самарали кураш ҳақида бўлди.
Кадастрлар палатаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Нодир Сидиков жисмоний ва юридик шахсларнинг томонидан 2021 йилда қилинган мурожаатларни қайта таҳлил қилиш, фермер хўжаликлари маълумотларни Янги умумлашган тизим дастурига киритиш суст амалга оширилаётганлиги, соҳа ходимларидан ўз вазифаларига ҳалол, виждонан ёндошиб, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилмаган ҳолда фаолият олиб боришларини, зеро, коррупция – тараққиётнинг кушандаси эканлиги, шунингдек, коррупциянинг давлат, хўжалик бошқаруви органларини нормал фаолият юритишига салбий таъсири ҳақида таъкидлаб ўтди.
Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼 https://t.me/Jizzax_kadastr_axborot