Тадқиқотлар натижалари амалиётга тадбиқ этиладими?

Тадқиқотлар натижалари амалиётга тадбиқ этиладими?

@Oilamarkazi

Бугун, 2020 йилнинг 24 январь куни, “Пойтахт” бизнес маркази биносида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мажлислар залида тадқиқотлар якунларига бағишланган навбатдаги илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Ушбу илмий-амалий семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3808-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси”да белгиланган вазифаларни амалга оширишда 2019 йил давомида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан амалга оширилган илмий тадқиқотлар натижалари муҳокамаси қуйидаги мавзуларга бағишланган: 

  1. Оиланинг репродуктив саломатлигига ва демографик ривожланишига доир масалаларни, оилаларнинг фаровонлик ва хотиржамлик даражасини комплекс тадқиқ этиш ҳамда муаммоларни омилли асосда таҳлил қилиш.
  2. Республикада оилаларни ижтимоий-демографик ривожлантиришни асосий индикаторларининг факторли таҳлили ва ўрта муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш.
  3. Оилалар билан ишлашни иқтисодий ва ижтимоий самарадорлигини баҳолаш (низоли, эхтиёжманд, ноқобил ва нотинч оилалар).

Илмий семинарда мавзуларга оид барча мутасадди ташкилотлар вакиллари таклиф этилган бўлиб, улар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар ҳамда лойиҳалар натижаларида белгиланган таклиф, ишланган комплекс чора-тадбирларни амалиётга тадбиқ этиш масалаларини муҳокама этдилар.

Иштирокчилар “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан амалга оширилган лойиҳалар долзарб мавзуларга бағишланганлигини ва жойларда муаммоларни бартараф этиш учун барча мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ишлаш лозимлиги ва аҳолининг кенг қатламларига етказилиши мақсадга мувофиқлигини таъкидладилар.

"Оила" маркази матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | www.oilamarkazi.uz 

Report Page