Табрик

Табрик



Нишон тумани ҳокими Мухтор Ҳайитмуродовнинг

РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ


Қадрли юртдошлар! 

Азиз нишонликлар! 


Яратганнинг раҳмати ёғиладиган муборак ой- Рамазони шарифни барча мўъмин мусулмонлар қатори сабр-қаноат, ҳамжиҳатлик билан ўтказдик.

Сир эмас, сўнгги пайтларда халқимиз турли кутилмаган синовларни бошидан кечирмоқда.


Шундай бўлса-да, азалдан сабр-қаноатли халқимиз бу синовларни феъликенглик, матонат билан енгиб ўтмоқда.

Албатта, буларнинг барчаси Муҳтарам Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг маҳсулидир.


Биргина "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишларнинг кўлами фикримизнинг яққол исботи бўла олади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Нишон туманидаги тадбиркорлар, фермерлар ҳеч бир саховат тадбирига бефарқ бўлгани йўқ.


Кези келганда мени ҳайратлантирган бир ҳолатни таъкидлашни истардим.


Ижтимоий тармоқлар орқали Сардоба сув омборида рўй берган талофат оқибатида жабр кўрган сирдарёликларга кўмак беришга чақириб, туманимиз аҳлига мурожаат қилгандик. Бу шунчалик резонанс бердики, очиғи шошиб қолдик.


 Ярим кун ичида Хайрия ёрдамларини қабул қилиш маскани тўлиб-тошиб кетгани боис кечга бориб, қабул қилишни тўхтатишга мажбур бўлдик.


Ана шунда Нишон аҳолиси қанчалик бағрикенг, саховатли, ҳамжиҳат эканлигига яна бир бор амин бўлдим.


Туманимиз аҳли ҳам барча мусулмонлар қатори ислом аҳкомларини адо этиб, Яратгандан юртимизга фаровонлик, тинчлик - осойишталик, элимизга мустаҳкам иймон-эътиқод, турли бало-қазолардан узоқ қилишини сўраб дуолар қилишди.

Албатта, кўпнинг дуоси ижобат бўлади, дейишади кексаларимиз.


Қадрли отахон-онахонлар, ака-укалар, азиз фарзандларимиз!


Сизларни Муборак Ийди Рамазон Ҳайити муносабати билан чин дилдан табриклайман.


Илоҳим, қилган дуоларимиз ижобат бўлиб, юртимиз тинч, файзли-барокотли, бозорларимиз тўкин, эртамиз ёруғ бўлсин!

Report Page