ТУЗ ВА ШАКАР ОҚ АЖАЛ...МИ?

ТУЗ ВА ШАКАР ОҚ АЖАЛ...МИ?

@sanepidxizmat

  Туз ва шакар оқ ажал дейилиши бежизга эмас. Ҳар қандай таом туз билан албатта мазали бўлади. Тузни баъзида меъёрдан ортиқ истеъмол қилиб юборамиз. Бунга ўрганиб қолиб, соғлиғига путур етказаётганлар ҳам орамизда топилади. Эътибор берсангиз, ҳар бир ошхона, ресторанларда столга туз қўйиб қўйилади. Ҳозирда кўп мамлакатларда бу одатдан воз кечилиб, туз олиб қўйиляпти. Чунки туз, шакар бу – ўлим сабабчиси, оқ ажал ҳам дейилади.

 Туз биринчи навбатда организмда суюқлик тўпланиб қолиши, шиш пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Шундан келиб чиқиб, гипертония – қон босими ошишининг биринчи сабабчиларидан ҳисобланади. Гипертонияга чалинганн инсонларда инфаркт, инсульт эҳтимоли юқори бўлади.

Шу ўринда кунига қанча туз истеъмол қилиш меъёр ҳисобланади, деган савол туғилади. Туз истеъмоли меъёри – кунига 5 граммдир.

Қандли диабет касаллигини келтириб чиқарувчи асосий омил бу шакар ҳисобланади. Шакарнинг миқдори кўпайганида у ошқозонда ёғга айланади. Шакарни кўп истеъмол қилиш семизлик, қандли диабет, гипертонияни келтириб чиқаради, бу ўз навбатида, инфаркт ва инсультга олиб келади.

Яна бир жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчимиз. Оғир масала шундан иборатки, семизлик онкологик касалликларга мойил қилиб қўяди.

Бугунги кунда ширин ичимликлар, кондитер махсулотлари, музқаймоқларини севиб истеъмол қиламиз. ЖССТ 1 кунлик шакар истеъмолини 25-50 грамм деб белгилаган, биз истеъмол қилаётган қанд миқдори эса меъёридан 10 бараваргача ошиб кетяпти.

Шу ўринда ҳар бир маҳсулотни меъёрдан ортиқ истеъмол қилмаслик муҳимлигини эслатиб ўтамиз. Саломатлигингизни асраш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ўз қўлингизда.


Санэпидхизмат Матбуот хизмати

Report Page