ТУТҚИЧ БЕРМАС АЛИМЕНТЧИ ОТА ТУТИЛДИ

ТУТҚИЧ БЕРМАС АЛИМЕНТЧИ ОТА ТУТИЛДИ


Ижтимоий тармоқларда алиментчи оталарнинг алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб, қочиб юргани ҳақида кўплаб мақолалар чиқади. Гоҳида давлат ижрочилари изқуварлик қилиб қарздорларни ертўладан, жавонни ичидан, кўрпани орасидан ва ҳ. жойлардан топса, гоҳида қарздорларнинг собиқ турмуш ўртоқлари ундирувчиларнинг ҳаракатлари билан ҳам қарздорлар аниқланмоқда. Жумладан, ҳозир ҳикоя қилмоқчи бўлган воқеамизда ҳам ундрувчи тутқич бермас қарздор эркакни ўзи мустақил топишга ердам берди. Хусусан, ФИБ Шайхонтохур туманлараро судининг 18.10.2023 йилдаги буйруғига асосан, қарздор И.К.дан ундирувчи М.Ю.нинг фойдасига 2 нафар фарзандларининг таъминоти учун 1/3 қисм микдорида алимент ундириш белгиланган. Қарздор Бюронинг туман бўлими томонидан бир неча марта огоҳлантирилишига қармай алимент пулларини тўламай келган. Оқибатда, суд қарори 2023 йилнинг октябрь ойида чиқарилган бўлсада бирор марта алимент пулларини тўламагани сабаб, жорий йилнинг январь ойига қадар алимент қарздорлиги 20.433.689 сўмга етган. Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси Ҳ.Музаффаров томонидан қарздорнинг доимий рўйхатдаги уй манзилига борилганда қарздор ўзига тегишли бўлган хонадонни сотгани маълум бўлган. Хонадоннинг янги эгалари томонидан қарздор доимий рўйхатдан ҳам чиқариб юборилгани аниқланган. Шундан сўнг, ундирувчи М.Ю. томонидан ўзи мустақил ички ишларга қарздорнинг муайян яшаш манзили йўқлиги сабабли, бедарак йўқолгани тўғрисида мурожат қилиб,  ички ишлар ходимларининг ҳамкорлиги билан қарздор топилган ва ундирувчи М.Ю.га хабар берилган. Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан тўпланган ҳужжатлар 15.01.2025 йил куни ЖИБ Олмазор туман судига юборилиб, қарздорга нисбатан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Report Page