«ТУРКМЕНЭНЕРГО»ДАН ИМПОРТ АМАЛИЁТИ ТЎХТАТИЛГАНИ ЙЎҚ ёхуд электр энергияси таъминоти йил бошидагига нисбатан 8-10 млн кВт•соат кўпроқ етказиб берилмоқда

«ТУРКМЕНЭНЕРГО»ДАН ИМПОРТ АМАЛИЁТИ ТЎХТАТИЛГАНИ ЙЎҚ ёхуд электр энергияси таъминоти йил бошидагига нисбатан 8-10 млн кВт•соат кўпроқ етказиб берилмоқда

uzbekistonmet.uz

Каналга аъзо бўлинг! 👉 🌏 t.me/uzmetaxborotxizmati

Жорий йилнинг 14 январь санасидан бошлаб об-ҳавонинг кескин совиши ва мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида қалин қопламали қор ёғиши муносабати билан электр энергиясига бўлган эҳтиёж кескин ошди. Бу, ўз навбатида, энерготизимда мувозанат, яъни тизим хавфсизлигини сақлаш мақсадида маълум даражада чекловлар ўрнатилишига сабаб бўлмоқда.

«...Навбатчининг айтишича, Туркманистон билан шартнома бекор қилингани боис...»

Ушбу ҳолат истеъмолчилар томонидан жиддий норозиликларга сабаб бўлаётгани, бу ҳақда медиа-маконда негатив маълумотлар тарқалаётгани барчамизга маълум. Мазкур масала юзасидан Энергетика вазирлигининг расмий баёноти ҳам эълон қилинди ва электр энергияси ҳамда табиий газ таъминотини яхшилаш учун барча имкониятлар сафарбар этилгани маълум қилинди.

 Манба: https://telegra.ph/EHNERGETIKA-VAZIRLIGINING-RASMIJ-BAYONOTI-EHLEKTR-EHNERGIYASI-VA-TABIIJ-GAZ-TAMINOTINI-YAHSHILASH-UCHUN-BARCHA-IMKONIYATLAR-SAFA-01-14

 Электр энергия таъминотидаги чекловларга табиий газ таъминотидаги айрим танқисликлар (расмий баёнот эълон қилинди), бундан ташқари, иссиқлик электр станциялардаги фавқулоддаги ҳолатлар (таъмирлаш ишлари) сабаб бўлаётгани ҳақида маълумотлар эълон қилинмоқда.

 Манба: https://daryo.uz/k/2020/01/18/vazir-orinbosari-gaz-yoqligi-tufayli-elektr-stansiyalari-ishlamayapti/

Яқинда медиа-маконда янги маълумот пайдо бўлди: «...Ўзбекистон Турманистон билан импорт шартномасини бир ойга тузган экан, турманистонликлар электр энергия импортини тўхтатишибди...»

Юқоридагиларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритувчи «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти расмий баёнот эълон қилади ва у қуйидагича:

 1. «Туркменэнерго» давлат электр энергетика корпорациясидан импорт амалиёти узлуксиз равишда давом этмоқда! Дастлабки келишувга асосан электр энергияси импорти 2019 йил 1 декабрдан 2020 йил 1 апрель санасигача давом этади, бундан ташқари, Туркманистондан электр энергияси етказиб берилиши 2020 йил январь ойининг бошида 14,0 млн кВт•соат атрофида амалга оширилган бўлса, айни кунларда импорт амалиёти суткасига 19,1 млн кВт•соатни ташкил этмоқда (ўртача 35-37 фоизга кўп);
 2. Жорий режимларда республика бўйича электр энергия истеъмоли суткасига 216,3 млн. кВт•соатни ташкил этмоқда. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,2 млн. кВт•соат кўпроқ (ўртача 9-10 фоиз кўп);
 3. Сўнгги кунларда об-ҳавонинг сезиларли даражада совиб кетиши оқибатида электр энергиясига бўлган эҳтиёж кескин даражада кўпайди. Жумладан, январь ойининг бошида республикамиз бўйича электр энергияси истеъмоли суткасига 208,0 млн. кВт•соат атрофида кузатилган бўлса, об-ҳавонинг кескин совиши натижасида айни кунлардаги бу кўрсаткич ўртача 216,0-220,0 млн кВт•соатни ташкил этмоқда (ўртача 5-7 фоиз кўп);
 4. 2019 йил 22 декабрь куни республика бўйича электр энергия истеъмоли суткасига 210,4 млн. кВт•соатни ташкил этган бўлса, 2020 йил 20 январь куни  217,1 млн. кВт•соат электр энергияси истеъмол қилинди (ўртача 3 фоиз кўп).

Юқорида мисол тариқасида келтирилган маълумотлар энергетика соҳаси вакиллари электр таъминоти сифатини яхшилаш, чекловларни нисбатан камайтириш учун барча имкониятларни сафарбар этаётганидан далолат беради.


Қўшимча маълумот: http://uza.uz/oz/society/elektr-energiyasi-b-yicha-cheklovlar-rnatilishiga-mazhbur-b--11-11-2019

Қўшимча маълумот: http://uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/150

Қўшимча маълумот: http://uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/177

  

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

Каналга аъзо бўлинг! 👉 🌏 t.me/uzmetaxborotxizmati


Report Page