ТУНУ КУН ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

ТУНУ КУН ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Матбуот хизмати.

Бугунги кунда жамият ҳаётини электр энергиясиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларида электр энергиясига талаб тобора ортиб бормоқда. Шу боис, “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ нинг шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари ишчилари томонидан аҳолини сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб беришга қаратилган амалий ишлар ўз ўрнига эга.

Жумладан, 2020 йилнинг ўтган 6 ой давомида "Навоий ҲЭТК" АЖ томонидан вилоят ҳудудидаги 12 800 та юридик ва 169 700 та аҳоли истеъмолчиларига жами 3 910,0 млн. кВт.с шундан юридик истеъмолчиларга 3 758,7 млн. кВт.с ҳамда аҳоли истеъмолчиларга 151,3 млн. кВт.с электр энергияси етказиб берилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 6 ой давомида корхона томонидан вилоятимизда қатор дастур ва қарорларга мувофиқ 231,0 км ҳаво электр ўзатиш тармоқлари янгиланди, 64 дона трансформатор пунклари ўрнатилди ва мавжуд 668,7 км электр узатиш тармоқлари, 175 дона трансформатор пунктлари ҳамда 5 дона юқори кучланишли подстанцияларда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жамиятнинг барча электр таъминоти корхоналари каби, Навоий шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан ҳам қатор дастур ва қарорларга мувофиқ кенг кўламли ишлар олиб борилаяпти. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йиллар даврида паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2661 сонли қарорининг 2020 йил режасига асосан 17,5 км электр ўзатиш тармоқлари ва 9 дона трансформатор пунктларини модернизация ва янгидан қуриш ишлари режалаштирилган.

Айни вақтда, Кармана туманининг “Боғишамол” ва вилоят марказининг “Гулистон” маҳаллаларида ишчи-ходимлар томонидан қизғин курилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Боғишамол худудида лойиҳа асосида темир-бетон таянчлар ўрнатилган бўлиб 2 та трансформатор пунктлари янгидан ўрнатиш ва 2,8 км СИП русумли кабел тармоғи ва 10 кВли АС русумли симларни тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, "Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" акциядорлик жамияти жамоасининг асосий вазифаси — вилоятимизнинг барча ҳудудидаги аҳоли истеъмолчиларини, ижтимоий соҳа объектларини, саноат корхоналарини ва барча тадбиркорлик субъектларини узлуксиз ҳамда сифатли электр энергия билан таъминлашдан иборатдир. Бу вазифаларни бажариш учун соҳа вакиллари кеча-ю кундуз ишламоқда. Негаки, электр энергиясиз бугунги кунда ҳаётимизни тасаввур этиш мумкин эмас.

"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ матбуот хизмати

https://t.me/navoienergo

Report Page