ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ



Бугун халқ депутатлари Шаҳрихон тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 16 февраль куни “Чорвачилик ва ипакчилик соҳасида 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар тўғрисида” кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнининг 4- ва 12-бандида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш тўғрисида.

2. Туманда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, уларда деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун очиқ электрон савдолар ташкил этиш бўйича тайёрланган пахта-ғаллачилик, ғалла-сабзавотчилик, боғдорчилик, боғ-узумчилик ва балиқчилик йўналишидаги лойиҳаларни тасдиқлаш тўғрисида.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 15 ноябрдаги “2021-2023 йилларда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 679-сон қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида. 

4. Шаҳрихон туманида “2022 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича Дастури” тўғрисида.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижроси юзасидан сектор раҳбарларининг ахборотлари тўғрисида.

6. Туманда 2022 йил 1-чорак давомида жиноятларнинг барвақт олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, намунали жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ИИБ бошлиғи А.Исламовнинг ахборотини эшитиш.

7. Халқ депутатлари Шаҳрихон тумани Кенгашининг “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш тўғрисида.

8. Тумандаги эҳтиёжманд хотин-қизларни “Аёллар дафтари”га киритиш тўғрисида.

9. “Темир дафтар”га киритиш ва чиқариш тўғрисида.

Депутатлар томонидан сессия кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланиб, атрофлича муҳокама этилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди. 

 


Report Page