ТУМАН ҲОКИМИНИНГ АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚОТИ
Олтиариқ туман ҳокими Шамсиддин Турдалиев Халқ қабулхонасида фуқаролар билан навбатдаги очиқ мулоқотини ўтказди.
Унда Халқ қабулхонаси мудири Ж.Бозоров, ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда ҳокимлик мутахассислари иштирок этдилар.
Ҳоким қабулида 20 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Ҳоким Ш.Турдалиев ҳар бир мурожаат юзасидан батафсил кўриб чиқиб, таалуқли мутахассислар иштирокида керакли хулосалар берди.
Фуқароларнинг ўндан ортиқ мурожаатлари ижобий хал этилди. Қўшимча ўрганишни талаб этадиган масалалар юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди. Ижро натижаси бўйича қўшимча ахборот бериш вазифаси юклатилиб, назорат ўрнатилди.