ТУМАН ҲОКИМИ ЎТКИРБЕК МАМУРОВНИНГ РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН АҲЛИГА ЙЎЛЛАГАН ТАБРИГИ

ТУМАН ҲОКИМИ ЎТКИРБЕК МАМУРОВНИНГ РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН АҲЛИГА ЙЎЛЛАГАН ТАБРИГИ


Ассалому алайкум, азиз ҳамюртлар! 

Муҳтарам отахонлар, мунис онахонлар! 

Ака-ука, опа-сингиллар! 

Мана бугун биз ислом оламининг энг улуғ айёмларидан бири - Рамазон ҳайити арафасига ҳам етиб келдик. 

Бир ой давомида рамазон ойи рўзасини адо этиб, эзгу амалларни бажарган юртдошларимиз Рамазон ҳайитини нишонлаш учун мамнуният ила тайёргарлик кўрмоқдалар. 

Ўтаётган ушбу муборак рамазон ойини нафақат рўзани адо этиш, балки, меҳру мурувват, ҳайру саховат кўрсатиш фурсати ҳам деб билган ҳамюртларимиз ушбу ой давомида кўплаб эзгу ва савобли ишларга қўл урдилар. 

Меҳрга, қаровга муҳтож инсонлар, оилалар ҳолидан хабар олинди, ҳайру саховат кўрсатилди. Бу эса албатта, инсонларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари, эътибордан четда эмасликларини ҳис этишларига асос бўлади. 

Рамазон ойи давомида маҳаллаларда ифторлик дастурхонлари ёзилди, халқимизга яхшиликлар, юртимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар қилинди. 

Умид қиламан-ки, ушбу эзгу амаллар ватанимизнинг янада гуллаб-яшнаши, дастурхонларимиз мўл-кўл, осмонимиз мусаффо бўлишига хизмат қилади. 

Азиз ҳамюртлар! Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни муборак айём билан чин дилдан табриклайман! 

Яратган барчамизнинг хонадонларимизга осойишталик, дастурхонларимизга, деҳқончиликларимизга барака берсин!

Рамазон ҳайитингиз қутлуғ бўлсин, азизлар!


✍️Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати


Report Page