ТОШКЕНТ-ЯККАБОҒ ВА ТОШКЕНТ-УРГУТ ЙЎНАЛИШЛАРИДА МУНТАЗАМ АВТОБУС ҚАТНОВЛАРИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

ТОШКЕНТ-ЯККАБОҒ ВА ТОШКЕНТ-УРГУТ ЙЎНАЛИШЛАРИДА МУНТАЗАМ АВТОБУС ҚАТНОВЛАРИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ


Йўловчиларни ўз вақтида манзилларига хавфсиз етказиб қўйишни ташкил этиш, халқимизга кўрсатилаётган автотранспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида Транспорт вазирлиги томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун нафақат йирик шаҳарлар ўртасида балки туман марказлари ва республикамизнинг чекка ҳудудларини ҳам бевосита пойтахт Тошкент шаҳри билан боғловчи мунтазам автобус йўналишларининг ташкил этилаётгани йўловчиларга қўшимча қулайлик яратмоқда.

Жумладан, “Uzautotrans Service” МЧЖ томонидан 27 август кунидан эътиборан “Тошкент-Яккабоғ” йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди. Мазкур йўналиш масофами 500 км бўлиб, чипта нархи 52 000 сўм этиб белгиланган. Қатновлар замонавий барча қулайликларга эга бўлган Yutong автобусларида амалга оширилади. Ушбу йўналиш бўйича автобус саоат 13:10 да “Тошкент” автовокзалидан йўлга чиқади. Яккабоғдан эса 09:30 да пойтахт томон ҳаракатланишни бошлайди.

Шунингдек, 30 август кунидан эътиборан “Тошкент-Ургут” йўналишида ҳам мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади. Масофаси 387,9 км бўлган ушбу йўналишда чипта нархи 42 000 сўмни ташкил этади. Автобус соат 13:20 да “Тошкент” автовокзалидан жўнайди. Ургутдан эса 07:30 ҳаракатланишни бошлайди.

Ҳурматли йўловчилар, Тошкент автовокзалидан амалга оширилаётган маҳаллий ва халқаро йўналишлар  бўйича мунтазам қатновлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни автовокзалнинг (71) 207 87 00, 207 87 02 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз маҳаллий йўналишлар бўйича қатновларга чипталарни avtoticket.uz сайти орқали ҳам сотиб олиш имкони мавжуд.

Report Page