ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ҚАЛБАКИ ПУЛЛАР ФОШ ЭТИЛДИ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ҚАЛБАКИ ПУЛЛАР ФОШ ЭТИЛДИ

 milliygvardiya.uz

Жорий йилнинг 10 февраль куни олинган хабарларга асосан Тошкент вилояти Тошкент тумани ИИБ ходимлари ҳамда Миллий гвардиянинг Чирчиқ шаҳар бўлинмаси ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи фуқаро Р.Ф. Тошкент туманида яшовчи фуқаро А.А. нинг яшаш хонадонида биргаликда 100.000 сўмлик купюрадан ксеронусха кўчириш йўли билан жами 548 дона 100.000 сўмлик купюрадаги 54.800.000 (эллик тўрт миллион саккиз юз минг) сўм қалбаки пул тайёрлаганлиги аниқланиб, ушбу қалбаки пулнинг АL 1252211 серияли 200.000 сўмини фуқароТ.Ж. га ўтказиш вақтида қўлга олиниб ашёвий далил тариқасида олиб қўйилиб, тегишли равишда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан  фуқаро Р.Ф. ва А.А. ларга нисбатан Ўзбекистон Респкбликаси ЖКнинг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми “б, в” бандларида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги инобатга олинган ҳолда жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 





Report Page