ТОШКЕНТ ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛГАН “РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ” ИШТИРОКЧИЛАР ЁДИДАН ЧИҚМАЙДИГАН БЎЛДИ

ТОШКЕНТ ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛГАН “РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ” ИШТИРОКЧИЛАР ЁДИДАН ЧИҚМАЙДИГАН БЎЛДИ


Хабарингиз бор, анъанага айланган “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” вилоятда ўзгача формат ва ёндошувда ташкил этилмоқда.  

Бу галги мулоқотда Тошкент тумани ёшлари ўзларини ўйлантираётган мавзулар, янгича ғоя ва ташаббуслари билан ўртоқлашди.

 Тошкент вилояти сектор раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида ўғил-қизларни ҳар томонлама етук инсон бўлиб вояга етишлари учун амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида фикрлар билдирилди.

Эътибор бериб кузатадиган бўлсак, биргина Тошкент туманининг ўзида барча қулайликларга эга туман маданият саройининг ишга туширилиши юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёзган 5 ташаббус ижросини таъминлашда катта аҳамият касб этади. 

Учрашувда Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов сўз олиб, ҳудудда иш бошлайдиган 20 мингдан ортиқ китоб фондига эга туман ахборот-кутубхона марказининг ишга туширилиши ёшларни китобхонликка меҳрини уйғотишда,  турли маданий маърифий тадбирларни ташкил этида қулайлик яратилгани борасида тўлқинланиб гапирди. 


Айтиш жоизки, “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” тадбирлари кун давомида ўтказилди.


Туман марказидаги “Беш ташаббус” мажмуасида ташкил этилган меҳнат ярмаркаси орқали иштирокчиларнинг бир қанчаси ўз мутахассислигига мос иш жойи топишга муваффақ бўлган бўлса, ёш ҳунарманд, тадбиркор ва ижодкорларнинг кўргазмалари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Туман марказида қад ростлаган амфитеатрда ўтказилган концерт дастури эса барчага байрамона кайфият улашди.

Шунингдек, 18-сонли умумтаълим мактабида “Ёш китобхонлар” тадбири, ёш оилалар ва яраштирув комиссияларининг иш фаолияти билан танишув, югуриш марафони, ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида туманда фаолият кўрсатаётган йирик корхоналарга саёҳат каби кўплаб тадбирлар кун тартибидан жой олди.


Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувлардан кўзланган мақсад — ёшларни туман ижтимоий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, уларни ҳар қандай эзгу ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, энг муҳими келажакда ўз фикри ва дунёқарашига эга ҳар тарафлама билимли қилиб тарбиялашдан иборат.

Мулоқотлар давомида туман ёшлари ўзлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш,  келажаги учун режалар тузиш имконига эга бўлдилар.

Учрашув асносида туман ёшлари ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутассадилардан батафсил жавоб олди.


Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати


@toshvilpressa


Report Page