ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ МАЛИКА САВДО МАЖУМАСИДАГИ ТАРТИББУЗАРЛАРГА НИСБАТАН ЧОРА КЎРИЛДИ

ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ МАЛИКА САВДО МАЖУМАСИДАГИ ТАРТИББУЗАРЛАРГА НИСБАТАН ЧОРА КЎРИЛДИ

 milliygvardiya.uz

Жорий йилнинг 9 февраль куни Тошкент шаҳри Шайхонтохур тумани “Малика” савдо мажмуаси ҳудудида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматга жалб қилинган Миллий гвардия ва ИИБ Патруль-пост хизмати ходимларига ўзини С.Х. деб таништирган фуқаро мурожаат қилиб, сотиш учун олиб келган қўл телефонини сотувчилар томонидан олиб қўйилганлиги ва қайтариб берилмаганлигини маълум қилиб ёрдам сўраган.

Фуқаро С.Х. нинг кўрсатмасига биноан қўл телефони олиб қўйилган дўконда сотувчилик билан шуғулланадиган фуқаролар И.Б., Т.А. ва Э.А. олиб борилган суҳбат ва ўрганиш ишлари давомида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ППХ ходимларига нисбатан қўпол муомала ва фаол қаршилик кўсатиб, уларнинг қонуний талабларига бўйсунмай жанжал кўтариб, атрофдагилар эътиборини ўзларига жалб этиш орқали қилмишларини тан олмасликка ҳаракат қилганлар.

Ушбу фуқаролар ўрнатилган тартибда Шайхонтохур туман ИИБ га олиб борилган. Бугунги кунда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани  прокуратураси ва ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.




Report Page