ТОШКЕНТ-ҚЎНҒИРОТ ЙЎНАЛИШИДА ҚЎШИМЧА ПОЕЗД ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ!

ТОШКЕНТ-ҚЎНҒИРОТ ЙЎНАЛИШИДА ҚЎШИМЧА ПОЕЗД ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ!


Йўловчиларнинг талабларини инобатга олиб, уларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 2021 йил 22,26, 29 октябрь кунлари “Тошкент-Қўнғирот” йўналишида 484 -сонли қўшимча йўловчи поезд қатнови йўлга қўйилади. Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ушбу кунлари соат 23.20 да ҳаракатланадиган мазкур йўловчи поезди фақат Самарқанд, Бухоро шаҳарларида тўхтаб ўтади.


Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.


                               “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ

Report Page