ТОНГГИ ЗИКРЛАР

ТОНГГИ ЗИКРЛАР

Дониёр Файз

Аввало Аллоҳ таолога ҳамду сано ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтилади:

الحَمْدُ للهِ وَحْدَهُ ، والصَلّاةُ والسَّلامُ عَلَى مَنْ لا نَبِيَّ بَعْدَهُ

«Алҳамдулиллааҳи ваҳдаҳу вассолаату вассалааму ъала ман лаа Набиййа баъдаҳу».

Сўнг "Оятал-курсий" ўқилади.

"Ким уни (Оятал-курсийни) тонг отганда ўқиса, то кун ботгунга қадар жиндан ҳимояланган бўлади. Ким уни кеч кирганда ўқиса, то тонг отгунга қадар жинлардан ҳимояланган бўлади"  
(Насоий ва Табароний ривояти).

Кейин "Ихлос", "Фалақ" ва "Ан-наас" суралари уч мартадан ўқилади. Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ: «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар»
(Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари).

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ وَالْحَمْدُ للهِ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحَدْهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، ربِّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ مَا فِي هَذَا الْيَومِ وَخَيْرَ مَا بَعْدَهُ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِي هَذَا الْيَومِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ، رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْكَسَلِ، وَسُوءِ الكِبَرِ، رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابٍ فِي النَّارِ وَعَذَابٍ فِي الْقَبْرِ

1. «Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳ, валҳамду лиллаҳи лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр. Робби ас`алука хойро маа фий ҳазал явми ва хойро маа баъдаҳу ва аъузу бика мин шарри маа фий ҳазал явми ва шарри маа баъдаҳу, робби аъузу бика минал касали ва сууил кибари. Робби аъузу бика мин ъазабин финнари ва ъазабин фил қобр»,

(Маъноси: «Биз ҳам, бутун мулк ҳам Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уникидир. Мақтов ҳам Унга хосдир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сендан бу куннинг яхшиликларини ва ундан кейинги яхшиликларни сўрайман. Бу куннинг ёмонлигидан ва ундан кейинги куннинг ёмонлигидан Сендан паноҳ тилайман. Эй Раббим, Сенинг номинг ила дангасаликдан, ёмон қаришликдан ва ёмон кибрликдан паноҳ тилайман. Яна дўзах ва қабр азобидан ҳам паноҳ тилайман»)
(Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا، وَبِكَ أَمْسَيْنَا، وَبِكَ نَحْيَا، وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

2. «Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушуур».

(Маъноси: «Аллоҳим! Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз»)
(Термизий ривояти).


اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لّا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرلِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор –

«Аллоҳумма анта роббий лаа илааҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта» ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.  (Маъноси: «Аллоҳим! Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени Сен яратдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.) 
(Бухорий ривояти).


اللّهُـمَّ عافِـنِي في بَدَنـِي ، اللّهُـمَّ عافِـنِي في سَمْـعِي ، اللّهُـمَّ عافِـنِي في بَصَـرِي ، لا إلهَ إلاّ أَنْـتَ. اللّهُـمَّ إِنّـي أَعـُوذُبِكَ مِنَ الْكُـفْرِ ، وَالفَـقْرِ ، وَأَعـوذُبِكَ مِنْ عَذابِ القَـبْرِ ، لا إلهَ إلاّ أَنْـتَ.

4. «Аллоҳумма, ъафини фи баданий, Аллоҳумма, ъафини фи самъий, Аллоҳумма, ъафини фи басорий, лаа илааха илла Анта! Аллоҳумма, инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва аъузу бика мин ъазабил қобри лаа илааҳа илла Анта». (Маъноси: «Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ).
(Абу Довуд ва Аҳмад ривояти). 3 марта айтилади.


اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي دِينِي وَدُنْيَايَ وَأَهْللِي، وَمَالِي، اللَّهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَاتِي، وَآمِنْ رَوْعَاتِي، اللَّهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ، وَمِنْ خَلْفِي، وَعَنْ يَمِينِي، وَعَنْ شِمَالِي، وَمِنْ فَوْقِي، وَأَعُوذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِي

5. «Аллоҳумма инний асалукал ъафва вал ъаафията фиддуня вал аахироҳ, Аллоҳумма инний асалукал ъафва вал ъаафията фий дийний ва дуня-я ва аҳлий ва маалий. Аллоҳуммастур ъавротий ва аамин ровъаати. Аллоҳуммаҳфазний мин байни йадайя ва мин холфий ва ъан яминий ва ъан шимаалий ва мин фавқий ва аъузу биъазоматика ан уғтаала мин таҳтий».

(Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан дунё ва охиратда офият сўрайман. Эй Раббим, динимда ва дунёимда, аҳлимда ва молимда афв ва офият сўрайман. Эй Раббим, авратимни бекит, хавфларимни омонликка айлантир. Эй Аллоҳим, мени олдимдан, орқамдан, ўнг томонимдан, чап томонимдан, устимдан сақлагин. Эй Раббим, остимдан ҳалок қилишингдан Сенинг қудратинг ила паноҳ тилайман»)
(Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).


اللَّهُمَّ عَالِمَ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ فَاطِرَ السَّماوَاتِ وَالْأَرْضِ، رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي، وَمِنْ شَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ، وَأَنْ أَقْتَرِفَ عَلَى نَفْسِي سُوءاً، أَوْ أَجُرَّهُ إِلَى مُسْلِمٍ

6. «Аллоҳумма ъалимал ғойби ваш шахаадати фатирос самаваати вал арзи робба кулли шай`ин ва малийкаҳу, ашҳаду аллаа илааҳа илла анта, аъузу бика мин шарри нафсий ва мин шарриш шайтони ва ширкихи, ва ан ақтарифа ъала нафсий сууан ав ажурроху ила муслим».

(Маъноси: «Эй еру осмонни бор қилган Аллоҳим, эй ғоибни ва шоҳидни билувчи Раббим, Сен ҳар бир нарсанинг парвардигори ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан ва шайтоннинг ёмонлигидан ва ширкдан паноҳ беришингни сўрайман. Ўзимга ва бошқа мусулмонга ёмонлик етказишдан паноҳ тилайман»)
(Термизий ривояти).


بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ

7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бирор бир банда ҳар тонгда ва кечда «Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб 3 марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди", дедилар  
(Абу Довуд ва Термизий ривояти).

(Маъноси: «Аллоҳнинг исми билан бошлайман, зеро, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир»)


رَضِيتُ باللهِ رَبَّاً، وَبِالْإِسْلَامِ دِيناً، وَبِمُحَمَّدٍ صَلَى اللهُ عَلِيهِ وَسَلَّمَ نَبِيَّاً

8. «Розийту биллаахи робба, вабил ислаами дийна ваби Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллам Набийя».

(Маъноси: «Аллоҳни раббим, Исломни диним, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар деб рози бўлдим»)
(Аҳмад ва Насоий ривояти).


يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ وَلَا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ

9. «Я Ҳайю, Я Қоййуум, бирохматика астағийс, аслиҳ лий шаний куллаҳу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн».

(Маъноси: «Эй доим тирик ва қоим сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва мени кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма»)
(Ҳоким ривояти).


أَصْبَحْنَا عَلَى فِطْرَةِ الْإِسْلَامِ وَعَلَى كَلِمَةِ الْإِخْلَاصِ، وَعَلَى دِينِ نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ، وَعَلَى مِلَّةِ أَبِينَا إِبْرَاهِيمَ، حَنِيفَاً مُسْلِماً وَمَا كَانَ مِنَ الْمُشْرِكِينَ

10. «Асбаҳнаа ъала фитротил Ислаам ва ъала калиматил ихлаас ва ъала дийни Набиййина Муҳаммад ва ъала миллати абийна Иброҳийма ҳанийфам муслима ва маа каана минал мушрикийн».

(Маъноси: «Мушрик бўлмасдан, мусулмон ҳолимизда ва тўғри йўлда бўлган Иброҳим алайҳиссаломнинг миллатларида, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг динларида, ихлос калимаси ва Ислом фитратида тонг оттирдик») 
(Аҳмад ривояти).


سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ: عَدَدَ خَلْقِهِ، وَرِضَا نَفْسِهِ، وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

11. «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи, ъадада холқиҳи ва ризоо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи». (Маъноси: «Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, Аршнинг вазнича, калималарининг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман».) 
(Муслим ривояти). 3 марта айтилади.


اللَّهُمَّ إنِّي أَسْأَلُكَ عِلْماً نَافِعاً، وَرِزْقاً طَيِّباً، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلا

12. «Аллоҳумма инний асалука ъилман наафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббалан».

(Маъноси: «Аллоҳим! Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман») 
(Ибн Можа ва Ибн Сунний ривояти).


أَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

13. «Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳи».   (Маъноси: «Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман ва Унга тавба қиламан») 100 марта айтилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «... Албатта мен ҳам ҳар куни Аллоҳ таолога юз марта истиғфор айтаман», дедилар. 
(Муслим ривояти).


سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

14. «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи».   

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганда ва кеч кирганда  «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи», деб 100 марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўла олмайди. Фақатгина у каби (100 марта) айтса ёки ундан зиёда қилса, афзал бўлади, холос», дедилар.
(Маъноси: "Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман".)
(Муслим ривояти).


لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

15. «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр». 100 марта айтилса афзалдир ёки 10 марта айтса ҳам бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка  лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетиши мумкин», дедилар  
(Бухорий ва Муслим ривояти).

Шу ерда яна бир салавот айтиб тугатилади.

Эслатма!

Юқоридаги тонгги зикр ва дуоларни бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунга қадар айтилса яхшироқ бўлади. Агар бирор узрли иш чиқиб қолса, қуёш чиққандан кейин ҳам айтилса бўлаверади. Валлоҳу аълам.

Дониёр Файз

«Doniyor qori» каналига уланиш   



Report Page