“ТОНГ” ТЕЗКОР ТАДБИРИДА...

“ТОНГ” ТЕЗКОР ТАДБИРИДА...



Ички ишлар вазирлигининг тегишли кўрсатмасига асосан, вилоят ҳудудида осойишталик посбонлари томонидан тез-тез “Тонг” тезкор профилактик тадбири ўтказиб турилади. Яқинда Ғиждувон тумани ИИОФМБ ходимлари томонидан ўтказилган худди шундай тадбирларнинг бирида Жиноят кодексининг 46, 166-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, суд идораларидан яшириниб юрганлиги учун жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан 2021 йил 27 апрель кунидан бери қидирув эълон қилинган, Дегрезон маҳалласида рўйхатда турувчи, 1977 йилда туғилган М.А. туманнинг чекка ҳудудларида яшириниб юрган жойи аниқланиб қўлга олинди.

Шунингдек, ЖКнинг 46, 168-моддаси 3-қисми, 227-моддаси 2-қисми ва 169-моддаси 1-қисмида қўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 2021 йил 12 апрель кунидан бери суддан яшириниб юрган Бобоғози маҳалласида рўйхатда турувчи, 1981 йилда туғилган М.Ф. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида қўлга олинди.

Ҳозирда иккала айбланувчига нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси ижрога қаратилиб, улар тергов ҳибсхоналарига жойлаштирилди.

Д. ПАЙЗУЛЛАЕВ,

подполковник.

Бухоро вилояти.

 


Report Page