Бепул кўчат етказиб берилмоқда

Бепул кўчат етказиб берилмоқда


ТОМОРҚА - даромад, ризқу-рўз манбаи


Бугунги кунда инсоннинг фаровон яшашини таъминлаш учун заҳира имкониятларни ишга солиш, барча томорқалардан 2-3 мартагача ҳосил олишга эришиш энг муҳим вазифа эканлиги бот-бот такрорланмоқда. 


Дарҳақиқат, чўп суқсанг, кўкарадиган еримиз, меҳнатсевар халқимиз бор. Бугунги мураккаб вазиятда аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, айниқса, озиқ-овқат хавфсизлигига эришишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантириш энг яхши имкониятдир.


Баҳорнинг ғанимат кунларида туман Деҳқон, фермерлар ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан томорқадан самарали фойдаланиш, ҳаридоргир ва бозорбоп экинлар экилишини ташкил этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.


Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, агар ҳозир экмасак, кейин кеч бўлади. Баҳорнинг уруғ ва кўчатларнинг униб, кўкаришига мос фасли кутиб турмайди. 


Шу мақсадда маҳаллаларда кўчатлар акцияси ўтказилмоқда. Бугун "Кўлота" маҳалласида акция доирасида аҳоли томорқалари учун сабзавот кўчатлари етказиб берилди. Аҳамиятлиси, акцияда "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган хонадон аъзоларига 5 минг туп помидор, 1,5 минг туп бодринг, 1 минг туп булғор қалампири, 200 туп серҳосил ток кўчатлари бепул улашилди.


- Баҳорги экиш мавсумида бундай акциялар мунтазам ўтказилади. Мақсад - қўл остидаги имкониятни ишга солиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, дейди Кенгаш раиси Ф.Усмонқулов. -Шунингдек, маҳаллабай тарғиботларимизда ҳовлисини обод этган, даромад манбаига айлантирган инсонлар тажрибаси ўрнак қилиб кўрсатамиз. Бу айрим беҳафсала ва дангаса одамларни уйғотади.

М.Рустамова



Report Page