ТИЛЛАНИСО
https://t.me/vaqt_manzili* * *
Тун. Қайдадир нимадир чархланаётир.
қайдадир нимадир ёнаётир
Тушлар кўзларимга нур элаётир.
Бир худо бор
Тушимда
Йўлимда
Кўнглимда
Ишон дер
Ва ҳам ишонма
Бир худо бор
ҳам инкор
ҳам исбот сўраётир.
Бир Мен бор
Инкорин
Исботин сўраётир...
Бу қандай дунё бу,
аё худойим
Сени ҳам, мени ҳам элагидан элаётир
Бу қандай дунё бу
Эй, воо худойим!..