ТИЛ БОРКИ, МИЛЛАТ БАРҚАРОР

ТИЛ БОРКИ, МИЛЛАТ БАРҚАРОР


Ҳозирги кунда ер юзидаги икки юзга яқин давлатда 7000 тага яқин тил ва лаҳжада гаплашадиган 8 миллиард кишидан иборат аҳоли истиқомат қилмоқда. Бу тилларга эгалик қилувчи халқларнинг асосий қисми 32,8 фоизи Осиё ва 30,3 фоизи Африкада истиқомат қилади. Улардан 200 тасигина давлат тили ва расмий тил мақомига эга.

 Мавжуд тилларнинг баъзилари ривожланиб, сўзлашувчилари сони кўпайиб бораётган бўлса-да, 400 тага яқин тил йўқолиш хавфи остида қолмоқда.

Дунё тиллари глобаллашув туфайли “кичик” тиллар юқори нуфузга эга “катта” тилларнинг таъсирида шиддат билан ўлик тилга айланиб кетмоқда. Ҳозирда дунёда ҳар ойда иккита тил йўқотилаётганлиги ачинарли. ЮНЕСКО халқаро ташкилотининг тахминлари ва “Йўқолиш хавфи остида турган дунё тиллари атласи”га кўра, жорий асрнинг ўзида мавжуд тиллардан тенг ярми ўзининг охирги сўзлашувчисидан ажралади. Ўтган эрада 500 та тил йўқолган бўлса, охирги юз йилликда 1000 та тил таназзулга юз тутган.

Энди 200 га яқин давлат тили ёки расмий тил мақомига эга дунё тиллари қаторида барқарор ўрин тутган, бошқача айтганда, сўзлашувчилар сонига кўра энг кенг тарқалган 40 та тилдан бири - ўзбек тилимиз эканлиги билан чексиз фахрланамиз. 

Report Page