ТИКУВЧИЛАРГА ТАРҒИБОТ  ТАДБИРЛАРИ

ТИКУВЧИЛАРГА ТАРҒИБОТ  ТАДБИРЛАРИ



Хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида Когон тумани “Когон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Дизайн Шарқ” тикув цехида ишчи аёллар ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Мазкур тарғибот тадбирлари доирасида туман ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича гуруҳ масъул ходимлари аёллар, айниқса, вояга етмаган қиз болалар ўртасида ўз жонига суиқасд қилиш, шунингдек, оила турмуш доирасидаги эр-хотин ва бошқа қариндошлар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар натижасида келиб чиқаётган жанжаллар, уларнинг оқибатлари юзасидан суҳбатлашилди. Бундан ташқари, келишмовчиликларнинг оиладаги носоғлом муҳитда тарбия топаётган вояга етмаган фарзандлар тарбиясига салбий таъсири, хотин-қизлар томонидан содир этилган турли кўринишдаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг таҳлилий муҳокамалари тўғрисида ҳам сўз юритилди.

Осойишталик посбонлари хотин-қизлар билан профилактик суҳбат жараёнида жиноят қурбонига, айниқса, фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик юзасидан тушунтиришлар бериб, аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида буклетлар тарқатди. Огоҳликка даъват этувчи бундай профилактик тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида амалга ошириб келинмоқда.

М.АҲАДОВ,

“Postda” мухбири.

Бухоро вилояти.



Report Page