ТЕЗКОР: Самарқандда одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар фош қилинди

ТЕЗКОР: Самарқандда одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар фош қилинди


Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Пайариқ туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган И.Н. маҳаллий фуқарони сохта ҳужжатлар асосида Туркия ва Япония орқали АҚШга юбориш эвазига 40 000 АҚШ доллари талаб қилиб, дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш учун келишилган пулдан 10 000 АҚШ доллари ва унинг хорижий паспортини талаб қилиб олаётган вақтда қўлга олинди.

Фуқаро И.Н. ушбу жиноятни 1994 йилда туғилган таниши, Тойлоқ туманида яшовчи У.А. билан тил бириктирган ҳолда амалга ошираётганлигини маълум қилди.

Ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page