ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ЮРИДИК ФАКУЛЬТЕТИ томонидан Ўзбекистон Республика Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилаётган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси” мавзусидаги давра суҳбати

ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ЮРИДИК ФАКУЛЬТЕТИ томонидан Ўзбекистон Республика Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилаётган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси” мавзусидаги давра суҳбати

АХБОРОТ ХАТИ

Илмий ташкилотчиси:

Термиз давлат университети Юридик факультети.

Семинарнинг мақсади:

Ўзбекистон Республика Конституциясининг мамлакатимизда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ҳамда маънавий ҳаётининг ҳуқуқий асоси эканлигини илмий-назарий жиҳатдан асослаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳамда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оида Давлат дастурида кўзда тутилган талаблар ижросини таъминлаш мақсадида Термиз давлат университетида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси- ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилади.

Давра суҳбати 2020 йил 7-декабрь куни соат 10.00 да Термиз давлат университети бош ўқув биноси мажлислар залида очилади.

 

Давра суҳбати шЎъбаларИ:

1.Конституция ва қонунларнинг устуворлиги-ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишнинг концептуал асоси сифатида.

     2.Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, бурч ва мажбуриятлари: халқаро ва миллий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қиёсий таҳлили.

     3.Мамлакатимиз Конституциясининг хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш жараёнлари билан уйғунлиги.

Давра суҳбати тўпламига илмий мақолалар учун талаблар:

-    мақолалар муаллиф фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда қоғоз варианти билан бирга тақдим этилади.

-    анжуман расмий тили – ўзбек ва рус

-    илмий мақолалар илмий семинар йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, илмий таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши керак;

-    илмий мақолалар матнлари таҳрир қилинган ҳолда А-4 ўлчовидаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1 см. жой қолдириб, 1 нусхада расмийлаштирилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида 1,5 интервалда бўлиши ва 4-5 бет ҳажмда бўлиши лозим.

-    Мақоланинг номи, 1,0 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва отасининг исми, фамилияси ҳамда иш жойи ва лавозими, илмий даражаси ва унвони бош ҳарфларда ёзилади, сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати (фақат иқтибос олинганлари) матн охирида берилади.

Мақолалар таҳрир гуруҳи томонидан кўриб чиқилиб, белгиланган талабларга жавоб берадиганлари дастурга ва мақолалар тўпламига киритилади. Қабул қилинмаган мақолалар муаллифларга қайтарилмайди.

Конференцияда қатнашиш учун иштирокчилар белгиланган тартибда илмий мақолани 2020 йил 25 ноябргача қуйида келтирилган манзилга юбориш мумкин.

Манзил: Термиз давлат университети бош ўқув биноси. Термиз давлат университети Юридик факультети “Фуқаролик жамияти” кафедраси.

Координаторлар: Жуманазар Холмўминов (+99893 549-91-64)

 

Эслатма: Мақола ва тезислар давра суҳбати мавзуси ва шўъбаларига мос келиши шарт.




Report Page