ТЕЛЕТИББИЁТНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТИББИЁТДАГИ АХАМИЯТИ!
РШТЁИМ Бухоро филиали ахборот хизматиТЕЛЕ-ТИББИЁТ НИМА ?

• Телетиббиёт – бу масофадан туриб тиббий ёрдам кўрсатиш учун телекомуникация ва ахборот технологияларидан фойдаланиш.
• Ушбу технологиялар бемор ва тиббиёт ходимлари ўртасида қулайлик билан алока ўрнатишга, шунингдек, тиббий тасвир ва тиббий маълумотларини бир сайтдан иккинчисига узатиш ишконини берадиган жараёндир.

ТЕЛЕТИББИЁТНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ:
1. ЕНГИЛЛИК. ТЕЛЕМЕДИЦИНА ЧЕККА ХУДУДЛАРДА БЎЛГАН БЕМОРЛАРГА МАСОФАВИЙ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ИМКОНИНИ БЕРАДИ.
2. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ХАРАЖАТЛАРИНИ КАМАЙТИРИШ
3. ТАЖРИБА АЛМАШИНУВИ.
ТЕЛЕМЕДИЦИНАНИНГ ФОЙДАЛИ ТОМОНЛАРИ:
• БЕМОРЛАР УЧУН
• ШИФОКОР УЧУН
• ДАВЛАТ УЧУН

БЕМОРЛАР УЧУН:
1. Ўз вақтида ташхислаш ва даволаш;
2. Бўлиши мумкин бўлган асоратларни сезиларли даражада камайиши;
3. Кишлок, туман ва чекка худудларда хам ихтисослаштирилган тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти;
4. Инфекцион юкумли касалликларни юкиш хавфини олдини олиш (COVID-19);
5. Кекса ва оғир беморларни ихтисослашган шифохоналарга ташрифлари камаяди;
6. Иқтисодий тежамкорлик;

ШИФОКОРЛАР УЧУН:
1. Хизмат сафарлар сони ва вақтини тежайди;
2. Доимий видео конфренция орқали таълим ёки тренингни давом эттириш;
3. Доимий беморлар назорати;
4. Уй шароитида хам ишлаш имконияти;

ДАВЛАТ УЧУН:
1. Касалхонага ортиқча мурожаатлар сонини камайтиради;
2. Иқтисодий тежамкорлик (хизмат сафар);
3. Беморларни эрта ташхислаш орқали касалхонада қолиш кунини қисқартириш;

РЕСПУБЛИКА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ ИЛМИЙ МАРКАЗИ БУХОРО ФИЛИАЛИДА ЎТГАН ДАВР МОБАЙНИДА 300 ДАН ОРТИҚ БЕМОРЛАРГА ТЕЛЕМЕДИЦИНА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.
ТЕЛЕТИББИЁТДА РЕСПУБЛИКАМИЗНИНГ ЕТАКЧИ МАРКАЗЛАРИ, ИЛМИЙ ИНСТИТУТЛАР ИШТИРОК ЭТДИ. ҚОЛАВЕРСА ДУНЁНИНГ ЕТАКЧИ – ГЕРМАНИЯ, КОРЕЯ, ХИНДИСТОН ДАВЛАТЛАРИ БИЛАН ТЕЛЕМЕДИЦИНА ЎТКАЗИЛИБ, БЕМОРЛАРГА ЭНГ СЎНГИ ЗАМОНАВИЙ СИФАТЛИ ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА.


