#ТАЪЗИЯ

#ТАЪЗИЯ



Бугун, 1 июнь куни Таълим фахрийси Цой Галина Тимофеевна 66 ёшида вафот этди.

Цой Галина Тимофеевна 1955 йилда Андижон вилоятининг Бўз (Бўстон) туманида туғилганди. 1979 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини рус тили ва адабиёт йўналишини тамомлаган.

Цой Галина Тимофеевна 1979-1996 йиллар давомида халқ таълими соҳасида турли лавозимларда 1996 йилдан буён 26-ДИМИ директори вазифасида ишлаб келган.

1986 йил «Меҳнат шон-шуҳрати» медали. 2006 йил «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 15 йиллиги» кўкрак нишони. 2011 йил «Дўстлик» ордени. 2017 йил «Меҳнат шуҳрати» орденлари билан тақдирланган.

Цой Галина Тимофеевнанинг вафот этганлиги муносабати билан Андижон вилоят ҳокимлиги марҳуманинг оила аъзолари ва яқин қариндошларига чуқур таъзия билдиради.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram | TikTok 


Report Page