ТАТУда янги – “Геоахборот тизимлари ва технологиялари” йўналиши очилди

ТАТУда янги – “Геоахборот тизимлари ва технологиялари” йўналиши очилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида янги - “Геоахборот тизимлари ва технологиялари” магистратура йўналиши очилмоқда.

Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июль кунига қадар қабул қилинади. 

Ушбу мутахассислик магистрлари Европа илғор университетларининг ўқув режалари асосида ўқитилади. Уларга геоахборот тизимлари, масофадан зондлаш технологиялари ва иловалари, геопортал, геохизмат, геотаҳлил тизимлари учун веб технологиялар, рақамли қишлоқ хўжалиги асослари, сунъий интеллект ва бошқа янги йўналишлар чуқур ўргатилиши режалаштирилган.


Report Page