“ТАТНЕФТЬ” АЖ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

“ТАТНЕФТЬ” АЖ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ


Татаристон Республикаси Президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида жорий йилнинг 26 ноябрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖда Ўзбекистонда нефт ва газ саноати соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш учун “Татнефть” АЖ бош директори Н.У.Маганов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда «Андижоннефть» АЖ конларида (Андижон, Полвонтош, Ғарбий Полвонтош) нефт қазиб олишни кўпайтириш бўйича қўшма корхона ташкил этишнинг асосий шартлари келишиб олинди.

Шунингдек, қўшма корхонанинг таъсис ҳужжатларини тайёрлаш ва рўйхатга олишни тезлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Томонлар Тошкент яқинидаги инвестиция блокида геология-қидирув ишларини олиб бориш бўйича материалларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилишни, шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Татнефть” бренди остидаги АЁҚШни реконструкция қилиш ва ишга туширишни тезлаштиришга келишиб олдилар.


"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати