“TASHKENT CITY” БОҒИДА ЯНГИ КЎРГАЗМАЛАР ВА ФЕСТИВАЛЛАР 

“TASHKENT CITY” БОҒИДА ЯНГИ КЎРГАЗМАЛАР ВА ФЕСТИВАЛЛАР 

Tashkent City IBC

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Tashkent city” Халқаро ишбилармонлик маркази объектларини қуриш ва эксплуатация қилиш Дирекцияси оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган “Tashkent city” кўп функцияли боғига кириш бепул бўлганлиги ҳақидаги хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

“Tashkent city” боғини сақлаб туриш, боғ ҳудудига экилган манзарали дарахтлар, яшил майдонларни парваришлаш, ташқи ёритиш воситалари, мусиқали фавворани ва бошқа асбоб-ускуналарни  соз холатда сақлаш ва эксплуатация қилиш ҳаражатларини қоплаш учун 2020 йилда пуллик кириш тизими жорий этилган эди.

“Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази Маъмурий кенгаши қарорига мувофиқ жалб қилинган бошқарувчи компания томонидан мазкур боғни оммалаштириш, аҳолини дам олиш ва ҳордиқ чиқариши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида  “Tashkent city” боғини бошқариш ва ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди.

Мазкур концепцияга мувофиқ, боғ ҳудудида тадбиркорларни кенг жалб қилган ҳолда очиқ осмон остида кўргазмалар, фестиваллар  ва бошқа оммавий дастурлар ўтказиш  орқали “Tashkent city” боғи ҳаражатларини қоплаш кўзда тутилган.

Хусусан, 2021 йил 5 ноябрдан 20 ноябрга қадар “Tashkent city” кўп функцияли боғи ҳудудида “Очиқ осмон остида автомобиллар кўргазмаси” ўтказилади.

Шундан келиб чикиб фуқаролар ва пойтахтимиз меҳмонларига боғга кириш бепул килинган, автотранспорт кириши бундан мустасно. Автотранспорт воситалари кириш нархи 20 000 сўм этиб белгиланган. Бу чора ички йўлларни тартибли, соз ва тоза ҳолда сақлаш хизматлар учун белгиланган.

“Tashkent city” Халқаро ишбилармонлик маркази Дирекцияси Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларини ушбу кўргазмаларга ташриф буюришга таклиф қилади. Булиб ўтадиган тадбирлар тўғрисида  маълумот оммавий воситалар оркали етказиб берилади.  


Report Page