ТАШАББУС ДОИРАСИДА

ТАШАББУС ДОИРАСИДА


Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан эндиликда мактаб таълимида ўқувчилар учун ҳудудлардан ва талабдан келиб чиққан ҳола 64 хилдаги касб-ҳунар ўргатиш йўлга қўйилади. Тошкент вилоятидаги умумтаълим мактабларида ҳам айни масала юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қуйи Чирчиқ, Янгийўл туманлари ва Нурафшон шаҳарларида 3 тадан мактаблар намуна сифатида олиниб, талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда касблар танлаб олиниб, уларга махсус хоналар ажратилиб, жиҳозланмоқда. Ундан ташқари айни ташаббус доирасидаги ишлар вилоятнинг барча туман, шаҳар мактабларида кенг йўлга қўйилмоқда.

Шу муносабат билан бугун Ўрта Чирчиқ туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабида ҳам ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда вилоят халқ таълими бошқармаси мутасаддилари ва вилоят ҳокимлиги вакиллари иштирок этиб, мактаб маъмурияти ва педагоглар олдига қўйилаётган вазифалар, келгуси режалар ҳақида батафсил тушунтириш олиб борилди.

Семинарда тумандаги 56 та умумтаълим мактабининг раҳбарлари ва амалиётчи психологлари иштирок этиб, ўзларига керакли маълумотларни олишди.

Семинардан сўнг, бошқарма бошлиғи ўринбосари Шерзод Маматқулов битирувчи ёшлар билан учрашди. Уларнинг қизиқишлари, келажакдаги орзулари билан ўртоқлашди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати





Report Page