ТАШҚИ САВДОНИ ТАРИФ ВА НОТАРИФ ТАРТИБГА СОЛИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ МАЖЛИСИ

ТАШҚИ САВДОНИ ТАРИФ ВА НОТАРИФ ТАРТИБГА СОЛИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ МАЖЛИСИ

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази

Жорий йилнинг 4-июнь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков бошчилигида ташқи савдони тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича Республика Кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда вазирликлар, идоралар, назорат органлари ва тармоқлар бўцича раҳбарлар иштирок этдилар.

Учрашувнинг асосий мавзуси тариф ва нотариф савдо фаолиятини тартибга солиш сиёсатини ўзгартириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш бўлди.

Муҳокама чоғида томонлар амалдаги қонунчилик, мавжуд ишлаб чиқариш ва ташқи савдони ҳисобга олган ҳолда, айрим тоифадаги товарларга импорт божлари миқдорини оптималлаштириш имкониятига эга бўлдилар ҳамда кун тартиби масалаларини муҳокама қилдилар.

Йиғилиш якунида Кенгаш тегишли қарорлар қабул қилди.