ТАРИХИЙ УЧРАШУВ ШУКУҲИ ЁКИ БУ ЮРТДА КЎКРАГИ ҚАЛҚОНЛАР ЯШАР!

ТАРИХИЙ УЧРАШУВ ШУКУҲИ ЁКИ БУ ЮРТДА КЎКРАГИ ҚАЛҚОНЛАР ЯШАР!

Муҳаммаджон Қуронов, Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директор ўринбосари, педагогика фанлари доктори, профессор


Ҳаммамиз шукрона билан кузатган 2023 йилнинг 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Бу учрашув тарихий бўлиши керак, деди Президентимиз мажлис аввалида. Худди шундай бўлди.

Учрашувда маънавият масаласини мутлақо янги босқичга кўтариш масаласи принципиал, қаттиқ қўйилди. Мамлакатда маънавий-маърифий ишлар мазмуни мутлақо янги тушунчалар билан бойиди. Масалан, янги Ўзбекистон ёшлари учун маънавий идеал — миллий образ, намуна берилди. “Маънавият сектори”, “Амир Темур боғлари”, “бу ёруғ дунёда “ўзбек”, “Ўзбекистон” деган номлар билан яшаб қолиш”, “миллий ғояни ривожлантирувчи дастурий ҳужжат”, “уйғоқ қалбли зиёлилар”, каби тушунчалар ҳар бир ўзбекистонлик қалбида фахрни юксалтирди, огоҳликни кучайтирди. Айниқса, “Конституция ва қонунларимизга зид позициялар”, “Ғоявий-мафкуравий соҳада рақобатга тайёрмизми?”, “Ёш авлодимиз тарбияси мураккаб замон талабларига жавоб беряптими?” тарзида қўйилган саволлар бу борада қилиниши талаб этилаётган илмий-амалий ишлар мавзусини белгилаб берди.

Маъруза барча зиёлилар — маънавият ва маърифат ходимлари, мураббийлар, шоир-ёзувчилар, санъаткорлар, тарғиботчилар, маҳалла фаоллари, тьюторлар, маънавий-маърифий ишлар масъулларига ғоявий куч, қудрат берди.

Йиғилишда маънавият ишининг машаққати ҳам гўзал ифодасини топди. “Бир кишини инонтириш, ишонтириш — игна билан қудуқ қазишдек қийин” экани айтилди. Энди ҳар куни қулоғига “менга инон, менга ишон”, деб гап ўргатаётган ижтимоий тармоқлар таъсирида яшаётган 36 миллион кишини инонтириш, ишонтириш нималигини ўзингиз тасаввур қилиб кўринг. Бир нарса аниқ — иш 36 миллион карра бўлади. Энг муҳими, муаммони ечишнинг илмий, методологик вазифаси — инонтириш ва ишонтиришни бирга, уйғун олиб бориш тушунтирилди.

Тарғибот-ташвиқотнинг мана шу икки фундаментал формуласи очиб берилди. Шу пайтгача инонтириш методи билан ишонтириш методларининг фарқ ва хусусиятлари масаласи бирор марта кўтарилмаган эди. Бу бизга янги илмий тадқиқотлар мавзусини белгилаб берди.

Нутқ контекстида биз, зиёлиларга XXI аср жадидлари бўлинг, деган даъват бор. Бу даъватни биз виждон ишига даъват деб қабул қиламиз. Зеро, “Ватан ва халқ тақдирига нисбатан таҳдидлар кучайган вазиятда айнан миллат фидойилари — уйғоқ қалбли зиёлилар, адиблар, санъат намояндалари, маънавият ва маърифат соҳаси ходимлари жасорат билан майдонга чиққан. ХХ аср бошларида халқимизни озодлик ва илм-маърифат учун курашга чорлаган жадид боболаримизни эслайлик”, деди давлатимиз раҳбари. Бу эслатма бежиз эмас. У бизга яқинда Туркистон жадидларига бағишланган конференция шукуҳини эслатди. Жадид боболаримизнинг жасоратини ёдимизга солди. Бу эслатма ҳар биримизни бедор қилади. Зиёлилар орасида “миллий вакцина” тушунчаси машҳур бўлиб кетди. Шу пайтгача назарий баҳслар остида қолиб келаётган мавҳум масаланинг маъноси икки сўзда ярқ этиб очилди. “Миллий вакцина” миллий тарбияни, миллий ғояни, мафкурани, миллий адабиётни, миллий маънавиятни, миллий қадриятларни, тилни, миллий фазилатларимизни, миллий мафкуравий иммунитетни қамраб олади. Албатта, бу фундаментал дефиниция Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан махсус ўрганилиб, маънавий-маърифий ишларимизнинг энг замонавий технологияси сифатида зудлик билан ҳаётга жорий қилинади. Чунки маънавий вакцинани болаликдан қўлламасак, фарзандларимиз катта бўлгач, фойдаси бўлмайди. Маърузада ғоявий-мафкуравий соҳанинг самарасини белгиловчи бир савол ўртага ташланди. Бу сўров оддий эмас, бизга камчиликларимизни кўрсатиб берган савол бўлди. Очиғи, кўпчиликда ҳалигача ғоя, мафкура назарий, фалсафий соҳа, деган қараш бор. Соҳадаги камчиликларимизга ҳам мана шу бирёқлама қараш сабаб бўлиб келаётган эди. Йиғилишда ғоявий-мафкуравий соҳанинг, аввало, амалий ва рақобатли иш, яъни кимдир енгадиган, кимдир енгиладиган кураш экани алоҳида таъкидлаб кўрсатилди. Бу савол “бу ёруғ дунёда “ўзбек”, “Ўзбекистон” деган номлар билан яшаб қолиш” шартини олдимизга кўндаланг қўйди. Ғоявий-мафкуравий соҳа бугун ҳаёт-мамот масаласи эканини очиқ-ойдин кўрсатиб берди. Барчамизни бамайлихотирликдан, ғафлат уйқусидан уйғонишга қаттиқ туртки бўлди. “Яшаб қолиш” учун курашга чорлади. Бу саволдан сўнг ухлаётган уйғониши, уйғонган туриши, турган юриши, юрган югуриши керак. Қатъий сўров бизни амалий ишларга отлантирди. Эртага кеч бўлишидан огоҳлантирди. Мана ўша машҳур, тарихий савол: “Ўзимизга бир савол бериб кўрайлик: биз ҳозирги кескин шароитда ғоявий-мафкуравий соҳада рақобатга тайёрмизми? Ёш авлодимиз тарбияси мураккаб замон талабларига жавоб беряптими? Мана бугун маънавий-маърифий соҳада масала қандай ўткир ва кўндаланг бўлиб турибди. Булар оддий саволлар эмас. Одамни жиддий ўйлантирадиган, ташвишга соладиган саволлар. Агар биз бу ёруғ дунёда “ўзбек”, “Ўзбекистон” деган номлар билан яшаб қолишни истайдиган бўлсак, бу саволларга бугун жавоб топишимиз ва уларни ҳал этиш бўйича амалий ҳаракатларни айнан бугун бошлашимиз шарт. Эртага кеч бўлади”. Бугун буюк Фитрат 100 йил олисдан туриб бу даъватни қўллаб-қувватламоқда: “Бу дунё кураш майдонидир. Бу майдоннинг қуроли соғлом жисму тан, ўткир ақл ва яхши ахлоқдир!”. Ривожланиш мақсади билан яшаётган ҳар бир халқнинг миллий ғояси бўлади. У миллатни бир жону бир тан, аҳил қилади. Ҳамма соҳанинг бошини бириктиради. Уюшмаганларни уюштиради. Йиғилишда миллий ғоянинг ҳақиқий, функционал, яъни методик моҳияти урғулангани бежиз эмас. Миллий ғоя, аввало, маънавият ва маданият соҳасидаги ишларимиз учун методик асос бўлиб хизмат қилиши урғуланди. Демак, миллий ғоя методик, методологик асос. Айнан мана шундай асос бўладиган, янги Ўзбекистон халқининг янгиланган миллий ғоясини ривожлантирувчи алоҳида, дастурий ҳужжат ишлаб чиқилади.

Метод нима? Интернетнинг гуманитар порталига мурожаат қилсак, унда “Метод бу — бирор вазифани бажариш ёки бирор мақсадга эришиш учун қўлланадиган рационал ҳаракатлар йиғиндиси” экани қайд этилган. Фикр-мулоҳазалар эмас, айнан “ҳаракатлар йиғиндиси”. Биргина мана шу фикр ҳам миллий ғоя, мафкура масаласининг бир қисми — назарий, иккинчи қисми — методика бўлишини аниқ-тиниқ ажратиб берди. Бу фундаментал аниқлик замонавий маънавий-маърифий ишлар методикасини зудлик билан ишлаб чиқишни тақозо қилмоқда.

Очиғини айтсак, ўтган ўн йилликлар тарғиботида одамларда шавқ ва рағбат уйғотиш, сафарбар қилишдан кўра, миллий ғоя, мафкура ҳақида билим, маълумот бериш билан чекланиш ҳолати кузатилди.

“Ғоя кенг тарғиб қилиняпти”, дегани ҳали у “халққа сингяпти, кишилар қалбидан ўрин оляпти, уларни сафарбар қиляпти”, дегани эмас. Айтилган гаплар киши онгидан ахборот сифатида ўрин олса-ю, ҳайратга солмаса, юрагидан жой олиб, ҳаракатга келтирмаса, натижага эришдик, дея оламизми? Йўқ, албатта. Бу ҳақда қадимги буюк нотиқлар “Мен ойни кўрсатсам, одамлар бармоғимга қарашди”, деб ҳазиллашган. Замонамиздан бир мисол: юксак сифат ва дизайн билан тайёрланган шампунь рекламасини олайлик. У одамларда икки хил фикр уйғотиши мумкин: биринчиси: “рекламани қойиллатишибди”; иккинчиси: “шу шампунни бугуноқ сотиб оламан”. Воизнинг нутқи ҳам тингловчиларда ана шундай икки хил таъсир уйғотиши мумкин: “маърузачи жуда чиройли гапиряпти” ёки “мен бугундан бошлаб шу фикрга амал қиламан!”. Яна бир янгилик: миллий ғояни ривожлантиришнинг дастурий ҳужжатини ишлаб чиқишда янги таҳрирдаги Конституциямиз талабларидан келиб чиқилади. Бу сўзларга диққат билан қарасак, миллий ғоямизнинг Конституциямиз талабларига мослиги, уйғунлиги ва зинҳор зид бўлмаслиги очиқ намоён бўлади. Ўзбекистон халқининг миллий ғояси (орзу-умидлари) Бош қонунимизнинг фундаментал принципларига зид бўлиши мумкинми? Асло мумкин эмас. Аксинча, миллий ғоя мана шу конституциявий принципларни амалга оширишни маънавий-маърифий қўллаб-қувватлашнинг методик асоси бўлиб хизмат қилади. Маърузада халқимизни қувонтирган, ҳайратга солган хушхабарлар жуда кўп бўлди. Шулардан бири Самарқандда Амир Темур боғлари, Бибихоним онамизнинг масжиди тикланишидир. Тан олайлик, бу ишни қилиш у ёқда турсин, ҳатто айтишга ҳам бирор киши жазм қила олмаган. Тасаввур қилинг, 2025 йилда ҳаммамиз ўша Гонсалес Клавихо бундан 620 йил аввал кўрган Самарқандни кўрамиз. Амир Темур яратган боғларда сайр қиламиз. Бибихоним масжидининг улкан майдонида туриб суратга тушамиз! Ички ва ташқи туризм мислсиз кучаяди! Давлатимиз раҳбарининг нутқи ижтимоий тармоқларда халқимиз томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Минглаб изоҳлар, ифтихор изҳорлари, қўллаб-қувватловчи сўзлар битилди. Уларнинг ҳар бири — бир қалбнинг замонавий изҳори. Кайфиятининг қатраси, шахсий муносабати. Қалбдан қалбга қайтган акс садо. Шулардан бири — фарғоналик зиёли Бахтиёр Толибовнинг интернетда ёйилиб кетган оташнафас сатрларини кўпчилик ўқиди. Бу шеърни ўқисангиз, Президентимизнинг “...Ватан ва халқ тақдирига нисбатан таҳдидлар кучайган вазиятда айнан миллат фидойилари — уйғоқ қалбли зиёлилар, шоир ва адиблар, санъат намояндалари, маънавият ва маърифат соҳаси ходимлари жасорат билан майдонга чиққанлар”, деган фикри ёдга тушади. Кўкраги қалқон янги замон жадидининг бугунги таҳдидларга наъраси бўлиб эшитилади. Шеърнинг номи ҳам аниқ, жанговар: “Бу юртда кўкраги қалқонлар яшар! (ёт ғояларга қарши)”, деб изоҳлаб ҳам қўйибди:

Report Page