ТАНТАНАЛИ КУЗАТУВ

ТАНТАНАЛИ КУЗАТУВ



ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7533-ҳарбий қисмда 2023/2024 йил чақирувидаги муддатли ҳарбий хизматчиларни тантанали равишда заҳирага кузатиш тадбири бўлиб ўтди.

Унда 74 нафар аскарга республикамизнинг олий таълим муассасаларига ўқишга имтиёзли кириши учун тавсияномалар топширилди. Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматчилар ҳарбий қисм командирининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ўз навбатида улар ёш аскарларга 200 та китоб совға қилдилар.

Тантанали маросимда ҳарбий қисм командири муддатли ҳарбий хизматчиларга ўтган давр мобайнида бенуқсон хизмат қилганликлари, Ватан ҳимояси, юрт тинчлиги йўлида бедор ўтказган тунлари ва ҳарбий қисм шарафини юксакларга кўтаришга муносиб ҳисса қўшганликлари учун миннатдорчилик билдирди.

А. Холматов

Report Page