ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ ЯШНОБОД ТУМАНИ “ЧЎЛПОН” МАҲАЛЛАСИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ ЯШНОБОД ТУМАНИ “ЧЎЛПОН” МАҲАЛЛАСИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


2020 йил 17 февраль куни “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖнинг “Яшнободтумангазфилиали” томонидан Яшнобод тумани “Чўлпон” маҳалласи, “Паҳлавон Маҳмуд” кўчасида жойлашган кўп қаватли 3 уй паст босимли Д-76 ммли ер усти газ қувуридан газ сизиб чиқиш ҳолати (авария) аниқланганлиги сабабли, ушбу газ устунини таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилди.

“Паҳлавон Маҳмуд” кўчасидаги 5 қаватли 3, 5, 7, 9, 11 уйлардаги 320 та аҳоли хонадонлари соат 11:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли, етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ матбуот хизмати




Report Page