ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


2020 йил 18 февраль куни “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖнинг “Ер ости газ қувурлари хизмати томонидан Мирзо Улуғбек тумани, Аҳмад Югнакий мавзесидаги юқори босимли “Техно Парк” газ тақсимлаш пунктини (ГТП) таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида, Аҳмад Югнакий мавзесидаги 15 та корхона соат 11:00 дан 18:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади. 

Бундан ташқари, жорий йилнинг 18 февраль куни Жамиятнинг “Олмазор тумангазфилиали” томонидан Олмазор тумани “Ҳофиз Кўҳакий” маҳалласи, “Сағбон-6” кўчасида янги қурилаётган “Маркет” савдо шаҳобчаси яқинидан ўтган D-89ммли ер усти газ қувуридан газ сизиб чиқиш ҳолати (авария) аниқланганлиги сабабли, ушбу газ устунини таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли, “Ҳофиз Кўҳакий” маҳалласи, “Сағбон-6” кўчасидаги 375 та аҳоли хонадонлари ва 22 та корхона соат 10:00 дан 17:30 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади. 

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, мазкур ҳудудларда табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли, етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ матбуот хизмати


Report Page