ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


2020 йил 20 февраль куни “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖнинг ер ости газ қувурлари хизмати томонидан “Шайхонтоҳур” тумани, “Навоий” кўчасида жойлашган “KALISTO SERVIS” МЧЖ ҳудудида ўрта ва паст босим ер ости газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари олиб борилади. 

“Навоий” кўчасидаги 9 қаватли уйлардан 6 нафар, 2 та аҳоли хонадонлари ва 3 та корхона соат 11:00 дан 18:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади. 

Бундан ташқари, жорий йилнинг 20 февраль куни  "Чилонзор тумангазфилиали" томонидан "Бектўпи" маҳалла 3-уй ёнида 14-03/94 сонли газ тартиблаш пункти (ГТП) олдидаги Д-159 мм ер ости ўрта босимли газ қувуридан газ сизиб чиқиши ҳолати (авария) аниқланганлиги сабабли, ушбу газ устунини таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилди.

 Шу сабабли, “Бектўпи” маҳалласидаги 1,2,3,4,5,6,7,8,9 кўп қаватли ва “Ал-Хоразмий” маҳалласидаги 10,11,12,13,14,15,47 кўп қаватли уйлар ҳамда 7 та маиший кўрсатиш корхоналари соат 10:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади. 

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли, етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ матбуот хизмати


Report Page