ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ СЕРГЕЛИ ТУМАНИ БАЪЗИ МАҲАЛЛАЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ САБАБЛИ СЕРГЕЛИ ТУМАНИ БАЪЗИ МАҲАЛЛАЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ


2020 йил 21 февраль куни “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖнинг “Сергели тумангазфилиали” томонидан Сергели тумани “Қўшқўрғон” маҳалласи, “Убай Маҳмудов” кўчасидан ўтган ер усти Д-57ммли ўрта босимли газ қувуридан газ сизиб чиқиш ҳолати (авария) аниқланган. Ушбу газ қувурини таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли, кўчадаги 143 та аҳоли хонадонлари ва 2 та нонвойхона соат 11:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади. 

Бундан ташқари, Жамиятнинг “Ер ости газ қувурлари хизмати томонидан Сергели тумани “Хонобод” маҳалласи, “Қурувчилар” даҳасидан ўтган ер усти Д-102 ммли ўрта босимли газ қувурларини бошқа жойга кўчириш ишлари олиб борилиши сабабли, мазкур манзилдаги 70 та коттеж уйлар, 26 та кўп қаватли (936 та хонадон) ва 10 та корхона соат 11:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли, етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ матбуот хизмати



Report Page