“ТАМИРЛАНГАН” БОЗОРДАГИ ТАЪМИРТАЛАБ ДЎКОНЛАР
Дилмурод ҚИРОНОВ, “Иштихон овози” мухбириХалқимизда эскидан қолган бир мақол бор: Бирор миллатнинг манавият ва маданиятини билмоқчи бўлсанг, бозорига ва мозорига бор дейдилар. Хўш бизнинг бозорларимиз қай аҳволда?
Кўпчиликка маълумки, Иштихон “Деҳқон бозори” яқинда тамирланиб фойдаланишга топширилди. Бундан нафақат сотувчи ва харидорлар, ҳатто ҳайдовчилар ҳам жуда хурсанд. Чунки қарийб икки ой давомида йўлнинг қатнов қисмигача чиқиб борган сотувчилар машина қатновида ҳам бир қанча ноқулайликлар туғдираётган эди.
Узоқ вақт давом этган таъмирлаш ишларидан сўнг бозор қандай кўринишда эканлигига қизиқиб, бозорга йўл олдик. Кираверишда замонавий кўринишга келтирилган дўкон ва расталарни кўриб кўзингиз қувонади. “Мана бу бошқа гап!” -деб юборасиз беихтиёр.
Аммо, ташқи қиёфаси чиройли кўриниш олган гўшт дўконларининг орқа тарафига ўтсангиз, кўнглингиз хира тортиши шубҳасиз. Ажабо, “Сирти ялтироқ, ичи қалтироқ” деганлари шумикан? Бинонинг орқа девори эски ҳолича, яъни таъмирталаб аҳволда турибди. Бозорда “ишдан бўшатилган” эски расталар бетартиб тахлаб ташланган. Натижада бу ҳудуд ўз-ўзидан чиқиндихонага айланмоқда.
Бу ҳолни кўриб: “Эҳ аттанг, қачонгача хўжа кўрсинга иш юритамиз-а?!”-дедик...