“ТАЪЛИМГА ФИДО УМР"

“ТАЪЛИМГА ФИДО УМР"


(“Халқ таълим аълочиси” кўкрак нишони соҳибаси Дилбар Очилдиева фаолиятига бир назар.)

Ҳар йили Дилбар Очилдиева 1-октябр кунини қўшалоқ байрам сифатида нишонлайди. Қаҳрамонимиз 1956 йил 1-октябр куни Шўрчи туманидаги “Яккабоғ” маҳалласида туғилган. Тумандаги 46-сонли ҳозирги, 21–сонли умумтаълим мактабида ўқиб юрган ўқувчилик кезларидаёқ, ўқитувчи бўлиш ниятини дилига тугади. Мураббийлик касбига меҳри баланд бўлган Дилбар Очилдиева, устозлари ортидан борди. Мана ярим асрдан буён  қаҳрамонимиз жажжи ўғил-қизларнинг саводини чиқаришда сидқидилдан хизмат қилиб келмоқда.

-“Менинг ўқитувчилик касбини эгаллашимда биринчи устозим, ҳозирда нафақа гаштини сураётган Салия опа Ҳўжакелдиеванинг хизмати беқиёс, деб биламан” - дейди Дилбар Очилдиева.

        1973-1983 йилларда Шўрчи туманидаги 46-сонли, ҳозирги 21-сонли умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқитувчиси сифатида илк фаолиятини бошлаган. 1982-1991 йилларда эса фаолиятини тумандаги              27-сонли умумтаълим мактабида фаолиятини давом эттиради. 1991-2004-йилларда ушбу мактабда илмий бўлим мудири, 2004-2016 йилларда эса мактаб директори лавозимларида ишлаган.  

2016-2022 йилларда 27-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаб келмоқда. Йилларда давомида таълим берган шогирдлари бугун кунда Дилбар опа Очилдиева билан ёнма-ён ишлаб келмоқда.

Фидойи, жонкуяр ва тадбиркор қаҳрамонимиз фаолияти давомида мактаб ободлиги, атроф-муҳитнинг тозалиги, кўкаламзорлаштириш ишларига эътибор қаратган. Шу боис мактаб ҳудудида 4 сотих майдонда боғ барпо этган.

Кўп йиллик самарали меҳнати туман ва вилоят халқ таълими бошқармалари томонидан эътиборга олиниб, рағбатлантириб келинган. 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан мукофотланди.

Бугун, Дилбар Очилдиеванинг фарзандлари ҳам онасининг ортидан бориб, устоз деган шарафли касбни эгаллаб, эл орасида обрў қозонмоқда.

Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати

 

 


Report Page