ТАЙИНЛОВ

ТАЙИНЛОВ


Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокими лавозимига Тажибаев Машъал Хурмаматович тайинланди.

Тажибаев Машъал Хурмаматович 1984 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 2007 йилда Тошкент архитектура қурилиш институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2003 йили Андижон пудрат савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш Андижон вилоят бошқармаси мутахассиси вазифасидан бошлаган.

2004-2010 йилларда Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи, бош мутахассис, танлов савдоларини ташкил этиш бўлими бошлиғи, маркази етакчи мутахассиси бўлган.

2016-2017 Андижон шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Тажибаев Машъал Хурмаматович, Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Тажибаев Машъал Хурмаматовични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.


Андижон вилояти ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram 



Report Page