ТАЙИНЛОВ

ТАЙИНЛОВ


Умматов Бекзод Хамзаевич Асака тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бекзод Умматов 1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

2003 йилда Тошкент молия институти, 2016 йилда Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2004 йилда “Ўзуйжойжамғармабанк” давлат акциядорлик банки Сергели филиали жамғарма касса амалиёти ва валюта айирбошлаш шаҳобчалари бўлимининг 7-сонли жамғарма касса назоратчиси вазифасидан бошлаган.

2005-2019 йилларда “Асака” ДАТБ Банклараро амалиётлар департаменти мижозлар амалиётлари ва вакиллик ҳисоб рақамлар мутахассиси, етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, офис бошлиғи, “Бениф” уюшмаси молия таҳлилчиси, молиячиси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш маркази таҳлилий ишлар бўйича етакчи мутахассиси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси товар ва молия бозорлари таҳлили ҳамда монополист корхоналар давлат реестри бўлими етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси рақобат муҳитини ривожлантириш бош бошқармаси бош мутахассиси, Халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи, Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, банк ва молия тизимларини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, рақобат муҳитини, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари шўъбаси хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси, шўъба мудири вазифаларида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Умматов Бекзод Хамзаевични янги лавозимга тайинлангани муносабати билан табриклайди ва келгуси ишларига муваффақиятлар тилайди.


Report Page