ТАЙИНЛОВ

ТАЙИНЛОВ


Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Каримов Дилшадбек Абдумаликович тайинланди.

Д.Каримов 1980 йилда Қўрғонтепа туманида таваллуд топган. 2005 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини 2001 йил  Қўрғонтепа тумани халқ таълими бўлими ўқув услубиёт хонаси компьютер-оператори вазифасидан бошлаган.

2002 - 2021 йилларда Қўрғонтепа тумани «Бунёдкор» кичик корхонаси ҳисобчиси, Қўрғонтепа туман иқтисодиёт бўлими 2-тоифали мутахассиси, бош мутахассиси, бўлими бошлиғи, Қўрғонтепа тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, Қўрғонтепа тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари-Қорасув шаҳар ҳокими, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирлиги ҳудудларни ривожлантириш дастурларни мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Д.Каримов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни 

қисқартириш вазирлиги Ҳудудларни комплекс ривожлантириш департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Каримов Дилшадбек Абдумаликовичга янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.