ТАЙИНЛОВ

ТАЙИНЛОВ


Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Андижон вилояти Андижон шаҳар ҳокими этиб Абдураҳмонов Гофуржон Гуламжанович тайинланди.

Абдураҳмонов Гофуржон Гуламжанович 1976 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 1998 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институти тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1994 йили Марказий банк Андижон вилояти Бош бошқармаси экспедитори, 2-тоифали ҳисобчиси, 1-тоифали ҳисобчиси, етакчи эксперти вазифасидан бошлаган.

1997-2022 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Андижон вилояти бўлими 1-тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Андижон вилояти бўлими Пойтуғ филиали бошқарувчиси ўринбосари, Пахтаобод туман филиали бошқарувчиси, вилоят бўлими бошқарувчисининг ўринбосари, сўнг вилоят бўлими бошқарувчиси, Марказий банк Андижон вилояти Бош бошқармаси бошлиғи, АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Бошқарув раисининг ўринбосари вазифаларида фаолият юритган.

Тайинловга қадар Абдураҳмонов Гофуржон Гуламжанович, АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Бошқарув раисининг маслаҳатчиси вазифасида фаолият юритган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Абдураҳмонов Гофуржон Гуламжановични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.