ТАЙИНЛОВ

ТАЙИНЛОВ


Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Шохруҳ Темурмаликович Юнусов Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

 Шохруҳ Юнусов 1984 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.

 Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Қатор хорижий мамлакатларда, жумладан, Германия, Франция, Белгия, Австрия, Ж.Корея ва Хитой каби давлатларнинг нуфузли таълим муассасаларида малака оширган.

 Шу кунга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ижро интизомини таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаган.


Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Шуҳрат Баҳодирович Ўрунбоев Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ташкилий-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

 Шуҳрат Ўрунбоев 1987 йил Сирдарё вилоятида туғилган. 2013 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган.

Қатор хорижий мамлакатларда, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Россия Федерацияси каби давлатларнинг нуфузли таълим муассасаларида малака оширган.

 Шу кунга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.


Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Зоҳиджон Рустамович Турдиев Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ижро интизомини таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди.

 Зоҳиджон Турдиев 1984 йил Фарғона вилоятида туғилган. 2008 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.

 Шу кунга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ижро интизомини таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.




Report Page